28.03.2025 13:29

Арктика учун геосиёсий тортишув бошланди

Путин АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатиш ҳаракатларини жиддий ёндашув дея баҳолади. Бу ҳақда TRT Global нашри хабар қилмода.

Унинг сўзларига кўра, Гренландия масаласи АҚШ ва Дания ўртасида бўлса-да, НАТОнинг Арктикадаги фаоллиги Россия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Шунингдек, Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши орқали альянснинг минтақавий позициясини мустаҳкамлаётгани ҳам Москва томонидан жиддий қабул қилинмоқда.

"Биз вазиятни диққат билан кузатяпмиз, ҳарбий салоҳиятни оширяпмиз ва инфратузилмани модернизация қиляпмиз", деди Путин.

Таҳлилчиларга кўра, Арктика табиий ресурслар, стратегик йўллар ва ҳарбий устунлик учун йирик давлатлар ўртасидаги рақобат марказига айланмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.