Россия гази бир триллион рубльдан ортиқ зарар кўрди
Европани қиш чилласида музлатиш уринишининг муваффақияциз якуни Россия учун асосий газ бозоридан айрилиш билан тугади ва бу "Газпром"ни молиявий йўқотишга дучор қилдии. 2024 йил якунларига кўра, газ монополияси 1,076 триллион рубль соф зарар кўрган. Бу ҳақда душанба куни эълон қилинган Россия бухгалтерия ҳисоби стандартлари (РСБУ) бўйича ҳисоботда маълум қилинди.
"Газпром"нинг пул йўқотиш тезлиги ўртача ҳафтасига 20,6 миллиард рубльни, кунига 2,94 миллиард рубльни ва соатига 122 миллион рубльни ташкил этди.
Мазкур зарар "Газпром" бош офиси ва унинг асосий газ бизнеси натижалари бўйича ҳисобланган. РСБУ бўйича ҳисоботга фақат ушбу кўрсаткичлар киритилган бўлиб, компаниянинг нефт бизнеси, суюлтирилган газ (СПГ) ҳамда энергетика активлари каби шўба корхоналари ҳисобга олинмаган, дея таъкидлайди БКС компанияси таҳлилчиси Роналд Смит.
Умуман олганда, "Газпром"нинг даромади 11% га ошиб, 6,2 триллион рубльга етган, газ савдосидан тушган даромад эса 14% ўсиб, 3,98 триллион рубльни ташкил қилган. Бироқ компания йилни 192 миллиард рубль зарар билан якунлади.