23.04.2024 14:28

АҚШда талабаларнинг ҳибсга олиниши ва ОТМЛарнинг ёпилиши ҳам намойишларни тўхтата олмади

АҚШнинг етакчи университетларида талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Исроилга ҳарбий ёрдамга қарши оммавий норозиликлари бўлиб ўтмоқда. Талабалар ОТМлар раҳбариятидан Байденнинг Фаластинга нисбатан сиёсатини қоралашни талаб қилмоқда, деб ёзади Arab News.

Талабаларнинг норозиликлари туфайли Колумбия университети масофавий таълимга ўтди, Йел университетида АҚШ сиёсатига рози бўлмаган ўнлаб ёшлар ҳибсга олинди, Ҳарвард талабалар ва ходимлардан ташқари ҳамма учун эшикларини ёпди.

Талабалар ўртасида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳаракати ўтган ҳафта талабалар Колумбия университети кампусида лагерь қурганларида кучайган. Лагерь полиция томонидан бузиб ташланган ва кўплаб талабалар, жумладан, конгрессмен Илҳан Умарнинг қизи мактабдан четлаштирилган, аммо бу оловга фақат мой сепди.

Айни пайтда Ivy League ОТМлари, Массачусетс технология институти, Нью-Йорк, Мичиган ва бошқа кўплаб университетларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда. Яҳудий ҳуқуқшунос талабалар ассоциациясидан Кэти Маннинг Колумбия университети олдидаги майсазорнинг учдан бир қисмини эгаллаб олган намойишчилар Исроилни йўқ қилишга чақириб, “Дарёдан денгизгача Фаластин озод бўлади” шиорини ҳайқирганидан шикоят қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.