26.01.2024 13:30

АҚШда илк бор соф азот ёрдамида ўлим жазоси амалга оширилди

АҚШнинг Алабама штатида 1988 йилда буюртма асосидаги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган 58 ёшли Кеннет Смит қатл этилди.

Олий суд тегишли қарорни тасдиқлагач, ҳукм ижро этилди. Смитга ниқоб кийдириб, у орқали соф азот маҳбус танасига киритила бошланди, бироқ у нафас олишни тўхтатмади.

Смит маҳаллий вақт билан соат 20:25 атрофида ўлган деб эълон қилинди.

Алабама губернатори Кай Ивейнинг айтишича, Смит илгари ўлим жазосини ўлимга олиб келадиган инъекция орқали амалга оширилишини хоҳламаган. Губернаторнинг сўзларига кўра, қатл пайтида қўлланган усул қонун доирасида бўлган.

2022 йил ноябрь ойида улар Смитни стандарт ўлимга олиб келадиган инъекция усулидан фойдаланган ҳолда қатл қилмоқчи бўлишди, аммо бу уринишлар муваффақиятсиз тугади, чунки игна киритиш учун маҳбусда мос венани топа олишмаган.

Шу сабабли, Смит "иккинчи уринишда қатл этилган АҚШдаги иккинчи маҳбус" бўлди.

Смитдан олдин, 1946 йилда маҳбус электр стулда носозлик туфайли иккинчи уринишда қатл этилган.

Қатл учун фойдаланилган усул мамлакатда "инсон ҳуқуқлари" борасидаги баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.