28.03.2025 20:07

АҚШ Ўзбекистондаги баъзи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатди

АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистоннинг пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган лойиҳани молиялаштиришни бекор қилди. Бу ҳақда АҚШ расмийси ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. 


Вазир Лори Чавес-Деремернинг сўзларига кўра, Оқ уй раҳбарининг кўрсатмаси билан умумий қиймати 38 миллион доллардан ортиқ бўлган бир нечта халқаро грантлар тўхтатилган. 


Ушбу маблағлар Ўзбекистондан ташқари, Бразилия, Колумбия, Индонезия, Гватемала ва Конго Демократик Республикасидаги лойиҳаларга ҳам ажратилган эди.


Ўзбекистон лойиҳаси 2022 йилда ишга тушган бўлиб, шу кунгача қишлоқ хўжалигига 2 млн. доллар грант ажратилган. Жорий йилда яна 1 млн. доллар йўналтирилиши режалаштирилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.