АҚШ ва ЕИ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ҳужумлари билан танилган экстремистга санкциялар жорий этди
АҚШ Давлат департаменти ўз гуруҳининг босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга ҳужумлари билан танилган экстремист муҳожир Бензи Гопштейнга нисбатан санкциялар жорий қилди, дея хабар бермоқда TRT.
Жума куни
Қўшма Штатлар экстремист кўчманчи, Леҳава ташкилотининг асосчиси ва раҳбари
Бензи Гопштейнга қарши санкциялар киритди. Ушбу экстремистик гуруҳ босиб
олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан зўравонлик амалиёти билан
машҳур. Гопштейннинг санкциялар рўйхатига қўшилиши Давлат департаменти
баёнотида эълон қилинган. Гопштейн, шунингдек, ўзининг ўта ўнг қарашлари билан
танилган Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг ишончли одами.
"Гопштейн бошчилигида “Лехава”
ва унинг аъзолари фаластинликларга қарши ҳаракатлар ёки зўравонлик таҳдидлари
билан шуғулланган, кўпинча нозик ёки беқарор ҳудудларни нишонга олган", -
дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги санкциялар рўйхатига иккита
янги ташкилот – “Хеврон
тоғи” (Mount Hebron Fund) ва «Шлом Асирайх» (Shlom Asiraich)ни ҳам киритди.
Агентлик уларни АҚШнинг яна икки кўчманчига нисбатан жорий қилган санкцияларини
бузганликда айбламоқда.
Mount Hebron Fund 1 февралда санкцияга учраган Йинон Леви
номидан маблағ йиғиш кампаниясини уюштирди. Ташкилот унинг учун 140 минг доллар
эквивалентини йиққан.
Бен-Гвирнинг штаб бошлиғига юридик хизмат кўрсатувчи Shlom Asiraich ташкилоти 1
февраль куни босиб олинган Ғарбий Соҳилда зўравонлик содир этгани учун санкция жорий этилган шахс – Давид Чая Часдая учун 31 минг доллар йиққан.
“Биз сўнгги кунларда Ғарбий Соҳилда зўравонлик авж олганидан
чуқур хавотирдамиз ва Исроилни экстремистик кўчманчилар ҳужумларининг олдини
олиш ҳамда
айбдорларни жавобгарликка тортиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз”, -
дейилади АҚШ ташқи сиёсат департаменти баёнотида.
Европа Иттифоқи ҳам бир қатор экстремистик ташкилотларга, жумладан, “Лехава”га, шунингдек, фаластинликларга қарши
ҳужумлар уюштирган бошқа кўчманчиларга қарши санкциялар эълон қилди.
Исроил вазири Бен-Гвирнинг таъкидлашича, АҚШ ва Европа
Иттифоқининг “Лехава” ва кўчманчиларга қарши санкциялари
"Исроилдан нафратланган антисемит элементларнинг қонли туҳматининг бир
қисмидир".