03.05.2025 08:20
69

АҚШ Суриядаги нефт базаларини тарк этмоқда

АҚШ қуролли кучлари Суриянинг шарқий қисмидаги энг йирик нефт базалари — Дайр аз-Зор вилоятида жойлашган “Umar” ва “Konoko” ҳарбий обектларидан босқичма-босқич чиқиб кетишни бошлади. Бу ҳақда “Al Arabiya” нашри хабар берди.


Маълумотларга кўра, Ироқ Курдистонидан келган ўнлаб юк машиналари халқаро коалициянинг Фуқаролик ишлари бошқармаси муҳофазаси остида ҳарбий техника ва оғир қуролларни олиб чиқиб кетган.


Америка ҳарбийлари ушбу обектларни деярли тўлиқ тарк этган. Фақатгина битта базада тахминан 50 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси қолмоқда.


Ушбу икки база — Умар ва Коноко — авваллари АҚШнинг Суриядаги асосий ҳарбий таянч нуқталаридан бири бўлган ва нефт ресурслари устидан назоратни таъминлаб келган.


Бундан аввал Пентагон Суриядаги ҳарбийлар сони минг нафардан камроққа қисқартирилганини тасдиқлаган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.