17.04.2025 11:05
63

АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Суриянинг шарқий ҳудудидан ўз ҳарбий кучларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлади. 

Al-Araby Al-Jadeed хабарига кўра, биринчи ҳарбий колонна ўн кун аввал Дaйр аз-Зор вилоятидаги “Konoko” ҳарбий базасини тарк этган.

Шундан кейин эса, иккинчи йирик колонна — 200 дан ортиқ транспорт воситалари, жумладан, зирҳли техникалар ва ҳаво мудофааси тизимлари базани тарк этган.

Шунингдек, ҳудуд устидаги разведка аэростати парвозлари ҳам тўхтатилгани айтилмоқда. Қўшинларнинг бир қисми ва техникалар Эрбил шаҳридаги (Ироқ Курдистони) АҚШ ҳарбий базасига кўчирилган.

Маълумот учун, “Konoko”базаси илгари АҚШ учун муҳим стратегик марказ ҳисобланган бўлиб, у ерда ҳарбий тайёргарлик маркази, вертолёт майдончаси ва Patriot ҳаво мудофааси комплекслари жойлаштирилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.