03.05.2025 05:57
105

Туркия Сурияни ҳимоя қилиб, босқинчи исроил* билан тўқнашишга мажбур бўлмоқда

Босқинчи исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Дамашқ, Ҳама, Идлиб, Дара ва Лаззоқия сингари қатор ҳудудларига кучли зарбалар берди. Айни дамда ушбу ҳудудларга катта миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда. Қурбонлар сони эса очиқланмаган.


Босқинчи исроил радиоэшиттириш бошқармаси маълумотларига кўра, турк қирувчи самолётлари Сурия осмонига кўтарилиб, сионистларга огоҳлантирувчи сигналлар юборган. Уларни Сурия ҳудудидан чиқариб юбориш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун электрон урушдан фойдаланган.


Маълумот учун, кеча, иккинчидан учинчи майга ўтар кечаси исроил ҳаво кучлари Шом диёрида ҳарбий объектлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радарлар ва Сурия армиясига тегишли қурол омборларини нишонга олиш мақсадида ҳаво ҳужумларини бошлаган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.