05.09.2024 09:31

АҚШ мактабидаги отишма: 14 ёшли ўқувчи тўрт кишини ўлдирди

Полиция жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг дастлабки маълумотларига кўра, у 14 ёшли ўсмир бўлиб чиқди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Апалачеэ ўрта мактаби ўқувчиси ўт очди, натижада 4 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда CNN ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ўлган тўрт нафардан икки нафари мактаб ўқувчиси, икки нафари эса ўқитувчи бўлган.

CNN манбаларига кўра, қурбонлар сони 30 кишигача бўлиши мумкин, аммо уларнинг қанчаси ўқдан жароҳат олгани номаълум. Касалхонага ётқизилган ўқувчилар ва бир ўқитувчининг тирик қолиши кутилмоқда.

Чоршанба куни кечқурун ўлимга олиб келган оммавий отишмада гумон қилинган 14 ёшли йигит қўлга олинди, деди Жоржия тергов бюроси директори Крис Хоси кечки матбуот анжуманида.

Колт Грей Апалачи ўрта мактабида икки ўқитувчи ва икки ўқувчининг қотиллигида айбланади, деди расмийлар.

Ўтган йили худди шу ўқувчи полиция томонидан аноним хабарлар бўйича сўроқ қилинган. Ўша сўроқ вақтида ўқувчи ўз айбини тан олган.

Федерал қидирув бюроси баёнотида айтилишича, 2023 йил май ойида ФҚБ мактабда отишма таҳдиди ҳақида онлайн аноним хат олган.

Дўқ-пўписали хабарда отишманинг қаерда ва қачон содир бўлиши айтилмаган, бироқ 24 соат ичида ФҚБ муаллиф ким бўлиши мумкинлигини аниқлаган ва маҳаллий полиция Колт Грей ва унинг отаси билан гаплашган.

Ота, ФҚБ баёнотига кўра, унинг ов қуроли борлигига, аммо ўғли унга назоратсиз тегиш ҳуқуқига эга эмаслигига ишонтирган.

АҚШ Ўқотар қуроллар иштирокидаги зўравонликлар архиви маълумотларига кўра, биргина 4 сентябрнинг ўзида мамлакат миқёсида 46 та қурол иштирокидаги жиноят содир этилди. Отишмаларда жами 12 киши ҳалок бўлган, 44 киши жароҳатланган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.