04.09.2025 09:46
139

ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр, сионистлар эса туни билан Ғазони бомбардимон қилди

Чоршанба куни босқинчи исроилнинг Ғазо бўйлаб олиб борган ҳужумлари оқибатида камида 73 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

ҲАМАС Ғазони бошқариш учун мустақил миллий маъмурият тузишга рози бўлганини ва тўлиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга тайёрлигини билдирди. Келишув доирасида барча исроиллик асирлар озод этилиши айтилмоқда.

Босқинчи исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси эса бу баёнотни рад этган.

"Уруш тўхташи мумкин, аммо бу фақат яҳудийлар белгилаган шарт асосида амалга ошиши”ни таъкидлаган.

Босқинчи исроилнинг ўта радикал молия вазири Бецалел Смотрич эса деярли бутун Ғарбий Соҳилни исроилга қўшиб олиш режасини тақдим этган.

Маълумот учун, босқинчи исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери камида 63 746 фаластинлик ҳалок бўлди ва 161 245 киши яраланган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.