24.03.2025 14:27
177
ҲАМАС АҚШнинг қуролларни ташлаш ҳақидаги талабини рад этди
ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Ҳуссам Бадран Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткоффнинг Фаластин ҳаракатини демилитаризация қилиш зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб, буни “бемаънилик” деб атади.
Унинг айтишича, исроил босқини давом этар экан, ҳаракат ўз қаршиликларини тўхтатмайди. Ҳуссам Бадран, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам фаластинликларнинг сионистларга қарши туриши ҳеч бир қонунга зид эмаслигини таъкидлади.
“Қаршилик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу Фаластин халқининг қуролидир. Бу халқаро қонунлар ва конвенсиялар томонидан кафолатланганидек, фаластинликларнинг ишғолга қарши курашиб, ўз бурчини адо этишидир”, деган Бадран.