30.05.2024 16:25

Algida бойкотдан қочиш учун Google хизматидан фойдаланмоқда

Фаластинликларга қарши геноцид ҳужумларини давом эттираётган сионист Исроил назорати остидаги Algida Туркияда ифлос операцияни амалга оширишга урингани аниқланди, деб ёзмоқда Yeni Safak нашри.

Бойкот қилинган брендлар рўйхатида биринчи ўринда турган Unilever Algida бренди Google хизматида реклама қилиш орқали ўзини "Турк музқаймоқ бренди" сифатида кўрсата бошлади. Алгида менежерлари маҳаллий аҳоли томонидан компанияни бойкот қилишдан қочиш учун шу тарзда ҳаракат қилишди.

Google қидирув тизимида «Algida» деб қидирсангиз (Туркия ҳудудида) компания сайтига биринчи ҳавола пайдо бўлади. Унда:

"Турк музқаймоқ бренди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган музқаймоқ...

Туркиянинг таъми билан бахт келтирадиган музқаймоқ маркаси", деган ёзувларни ўқиш мумкин.

Сионистик брендларни бойкот қилиш ҳаракати террорчи Исроил давлати томонидан 2023 йил 7 октябрдан буён фаластинликларга нисбатан амалга оширилган геноцид ҳужумлари ортидан пайдо бўлди.

Unilever Туркияда ва бутун дунёда Ғазо секторини қўллаб-қувватлаётган барча жамоалар томонидан қабул қилинган бойкот остидаги брендлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди.

Boykoturunleri манбаси маълумотларига кўра, Unilever Algida Фаластиннинг ишғол қилинган тупроқларида ишлаб чиқариш корхоналарига эга. Бундан ташқари, Исроилнинг турли ташкилотларига 2022 йилнинг ўзида энг камида 10 миллион доллар миқдорида хайрия қилган. Шунингдек, у Исроил ҳарбий бўлинмаларига маҳсулотлар етказиб турувчи Strauss Group компанияси ҳамкори ҳисобланади

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.