01.03.2024 12:37
Афғонистонда қор ёғиши ва аёз туфайли 9 киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди
Афғонистонда сўнгги 48 соат ичида кучли қор ёғиши, ёмғир ва аёз оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа Афғонистон миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси расмий вакили мулла Жанан Саикга таяниб хабар қилди.
Охирги икки кун ичида Афғонистоннинг етти вилоятида жала ва
қор бўрони билан бирга совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Баъзи ҳудудларда кўплаб чорва моллари нобуд бўлган.
Шимолий Фарёб вилоятида совуқ ҳаво ва қор туфайли минг бошга
яқин чорва нобуд бўлди.
19
февралга ўтар кечаси
ҳам кучли ёғингарчилик натижасида Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятида
кўчки содир бўлди. Ҳодисада камида
25 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди, кўплаб инсонлар вайроналар остида қолди.