22.11.2024 15:01

Афғонистонда шиа ҳазораларига уюштирилган қуролли ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида ҳазоралар (этник гуруҳ, шиалар)га уюштирилган қуролли ҳужум натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон матбуотига кўра, кеча Неҳрин туманида номаълум шахслар шиаларга қарата ўт очган.

Афғонистон расмийлари ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда ҳужумда ҳалок бўлганларнинг жасадлари акс этган суратлар чоп этилмоқда. 

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Афғонистонда турли қуролли гуруҳлар, айниқса ИШИД террор ташкилоти афғон шиаларига қарши тез-тез қурол ёки портловчи моддалар ёрдамида ҳужумлар уюштириб туради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.