05.06.2025 06:20
133

Афғонистонда Қурбон ҳайити муносабати билан юзга яқин маҳбус озод этилди

Шарқий Афғонистонда жойлашган Лагман вилояти ҳокимияти Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) муносабати билан марказий қамоқхонадан 91 нафар маҳбус озод этилганини маълум қилди. Бу чора Афғонистон Ислом амирлиги раҳбарияти томонидан эълон қилинган махсус амнистия доирасида амалга оширилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот котиби Абдулмалик Ниёзийнинг сўзларига кўра, 53 нафар маҳкумнинг жазо муддати ҳам қисқартирилган. Ушбу ташаббус жазо муддати тугаш арафасидагиларга иккинчи имконият бериш сиёсати доирасида амалга оширилган.

Бир неча кун аввал қўшни Нангархар вилоятида ҳам 317 нафар маҳбус озод этилиб, 385 кишига тайинланган жазо енгиллаштирилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.