28.06.2025 09:58
101

Афғонистонда қарийб 200 нафар махсус кучлар ходими тайёрланди

Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли Абдуллоҳ ибн Масъуд номидаги жанговор тайёргарлик марказида 199 нафар Афғонистон фуқароси уч ойлик курсни муваффақиятли якунлади.

Курс доирасида танкка қарши гранаталар, миномётлар, M2 пулемёти ва бошқа замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича таълим берилган. Курс битирувчилари учун ўтказилган маросимда бугунги таҳликали замонда динни, ватанни ва қадриятларни ҳимоя қилиш шарафли бурч экани таъкидланган.

Қайд этилишича, ўтган тўрт йил ичида минглаб афғонистонликлар ҳудудий хавфсизлик ва чегараларни ҳимоя қилишни кучайтириш дастури доирасида худди шу каби диний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган.







Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.