24.05.2025 17:33
99
Афғонистонда мажбурий никоҳ ва оилавий зўравонликларнинг олди олинди
Афғонистонда 38 аёлнинг мажбурий никоҳланиши, 40 аёлнинг оилавий зўравонликларга дучор бўлишига чек қўйилди. 24 аёлнинг эса шариатга мувофиқ меросдан улуш олиши таъминланган. Бу ҳақда Ислом амирлигининг Фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик ҳисоботига кўра, Афғонистон бўйлаб аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича сезиларли натижаларга эришилган.
Олдинроқ, Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатулла Оҳунзода аёллар ҳуқуқлари тўғрисида фармон чиқарганди.
Фармонда раҳбарият барча тегишли мутасаддилар, дин уламолари ва оқсоқолларга аёлларнинг қуйидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича жиддий чоралар кўришни топширган: вояга етган аёлни турмушга узатишда унинг розилиги талаб қилинади, ҳеч ким аёлларни турмушга чиқишга мажбурлай олмайди.
Ҳужжатга кўра, "аёл мулк эмас, ҳурматли ва озод инсон, ҳеч ким уни ҳеч кимга бирор манфаат эвазига бериб юбора олмайди".