02.10.2025 17:15
75
Афғонистонда интернет қайта тикланди
Tolo News нашрининг хабар беришича, Афғонистонда интернет тўлиқ тикланган.
29 сентябр куни дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти «Толибон» оптик толали интернетни ўчирганини билдирганди.
30 сентябр куни Афғонистон ҳукумати бу даъволарни рад қилиб, мамлакатда интернетнинг ўчирилиши «оптик толали инфратузилманинг бузилиши» билан боғлиқлигини маълум қилди.
Associated Press хабарига кўра, мамлакатда интернетнинг ўчирилиши банк, савдо ва авиацияда узилишларга олиб келган.
Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг айтишича, ҳозирда оптик толали тармоқлар алмаштирилмоқда.