Январь-июнь ойларида Афғонистонда 292 нафар тинч аҳоли мина ва уруш давридаги ўқ-дорилар портлашидан жароҳат олди, улардан 256 нафари болалардир. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) X саҳифасида хабар берди.

БМТ маълумотларига кўра, барча портлашларнинг ярми болалар ўйнаётган пайтда содир бўлган, яна 15 фоизи металлолом йиғиш вақтида рўй берган. Олти ой давомида 211 ўғил, 45 қиз, 29 эркак ва 7 аёл бахтсиз ҳодисалар қурбони бўлди.

Энг кўп ҳодисалар Қандаҳор, Ҳирот, Ғазна, Кобул ва Нангарҳор вилоятларида қайд этилган. Мамлакатнинг ушбу беш вилоятида 51 киши ҳалок бўлган ва 67 киши жароҳатланган.

43 йиллик фуқаролар уруши давомида ўн минглаб афғон тинч аҳоли ўқ-дорилар портлаши оқибатида ҳалок бўлди ёки жароҳатланди. OCHA ҳисоб-китобларига кўра, биргина 1989 йилдан бери 45 минг афғон ёки ҳар ой 110 киши миналар ва бошқа уруш қолдиқлари қурбони бўлган.

Мавзуга алоқадор