Мьянма афюн ишлаб чиқаришда Афғонистонни ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринга кўтарилди
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси (UNODC) хунта (ҳарбий террористик гуруҳ – тарж.) ҳукмронлиги остидаги Мьянма Афғонистонни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик афюн (қорадори) ишлаб чиқарувчисига айланганини эълон қилди.
UNODC ўзининг
"Жанубий-Шарқий Осиёда афюн тадқиқоти - 2023" ҳисоботида минтақа
давлатларининг гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотлар билан
ўртоқлашди.
Ҳисоботга кўра, 2021 йил февралидан бери ҳарбийлар ҳукмронлиги остида бўлган Мьянма афюн ишлаб чиқариш борасида “Толибон” маъмурияти
томонидан тақиқланганидан сўнг Афғонистондан ўзиб кетди ва дунёда биринчи ўринга чиқиб
олди.
Мьянмада маҳсулот
етиштириладиган ер майдонлари ўтган йили 18 фоизга ошиб, 116 минг 400 декарга
(11640 гектар) етди.
Ҳозирги
экин майдонлари 2013 йилдаги 143 300 декатарга етмаган бўлса-да, сўнгги уч
йилда барқарор ўсиш орқали кўкнори майдонлари аста-секин кенгайиб бормоқда.
UNODC
ноябрь ойида қилган баёнотида “Толибон” тақиқи ортидан Афғонистонда кўкнори
етиштириш 95 фоизга камайгани қайд этилган эди. Кўкнорининг думбул бошоғидан морфин
ва героиннинг асосий моддаси ҳисобланган афюн олинади.