18.09.2025 08:36
482

Афғонистонда давлат хизматчиларининг смартфондан фойдаланиши тақиқланди

Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига иш жойида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади.

Tolonews'нинг ёзишича, бундан олдин Ислом амирлигининг қатор ҳудудларида Wi-Fi хизмати тўлиқ ўчирилган ва бутун мамлакат бўйлаб оптик толали интернет фаолияти тўхтатилганди.

"Мобил тармоқлар ҳозирча ишламоқда, бироқ уларнинг тезлиги паст ва тарифлари юқори", дейилади хабарда.

Ҳукумат ушбу чекловларни "ахлоқсизликка қарши кураш" билан изоҳламоқда.

Манбаларга кўра, смартфонларни тақиқлашдан мақсад ҳам ходимларнинг интернетдан "нотўғри фойдаланиши" ва "ғайриахлоқий контент"ни кўришининг олдини олишдир. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.