12.08.2025 09:33
69

Афғонистонда 3,5 миллиондан ортиқ бола очарчиликдан азият чекмоқда

Уларнинг 1,4 миллиони оғир даражадаги очарчилик ҳолатида. Мигрантларнинг қайтиши ва ресурслар камайиши сабабли бу вазият кундан-кунга оғирлашмоқда.  

UNICEF'нинг маълум қилишича, 28 мингдан ортиқ бола шифохоналарда даволанмоқда, уларнинг аксарияти олти ойлик атрофидаги чақалоқлар. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, биринчи олти ойда фақат она сути билан эмизиш чақалоқ ўлимининг 50 фоизгача олдини олиши мумкин.

Ҳозиргача тахминан 2 миллионга яқин ўртача ва оғир очарчиликдаги болалар даволанган. 

Маълумот учун, Афғонистондаги болалар очарчиликдан азият чекишининг асосий сабаби – иқтисодий қийинчиликлар ҳамда сиёсий беқарорлик натижасида озиқ-овқат етишмовчилиги. Қайтиб келаётган мигрантлар ва қочқинлар ресурсларга босимни оширади, соғлиқни сақлаш тизими заиф, табиий офатлар эса қишлоқ хўжалигига зарар етказмоқда. Шу боис болаларга етарлича озиқ-овқат ва тиббий ёрдам тақдим этилмаяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.