02.09.2025 15:25
142

Афғонистон ҳукумати тўёнадан тортиб "келин пули" беришгача тақиқлади

Афғонистон адлия вазирлиги янги қонун чиқариб, тўйлардаги ортиқча урф-одат, маросим ва харажатларни тақиқлади. Ҳужжатда бу каби одатларнинг Исломга тўғри келмаслиги ҳамда турган-битгани исрофгарчиликдан иборатлиги айтилган. Ушбу тақиқ совчилик маросими, тўй олди ва тўйдан кейинги зиёфатлар, ҳашаматли дастурхонлар, тўёна, сеплар, унаштирув маросими, қимматбаҳо совғалар алмашишдан тортиб келиннинг куёвникига олиб келиши керак бўлган жиҳозларгача ўз ичига олади.
 
Бундан буён тўйлар куёвнинг яшаш жойида ва унинг моддий имконияти доирасида ўтиши шарт. Тўй тадбирларида қимматбаҳо совғалар, байрамона отишма ва автомобиль пойгалари ўтказиш тақиқланади. 

Куёв оиласи келин пули ва шунга ўхшаш молиявий талабларни бажаришга ҳам мажбурмас. 

Ҳужжатда харажатларни камайтириш мақсадида никоҳ тўйлари унаштирув маросими ва никоҳ шартномаси тузилганидан кейин тезда ўтказилиши белгиланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.