Афғон қочқинларини оилалари билан бирлашиш учун Британияга эвакуация қилиш дастури муддати узайтарилди
Буюк Британияга эвакуация қилинган афғон қочқинлари ниҳоят ватандаги яқин оила аъзолари билан учрашишини таъминлаш учун Ички ишлар вазирлигининг Афғонистонни қайта жойлаштириш дастурини кенгайтирмоқда.
Бу Ғарб
қўшинларининг 2021 йилда Кобулдан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ
тартибсизликларда қариндошларидан ажралиб қолган афғонлар энди Британияда оилалари
билан бирлашиш учун ариза топширишлари мумкинлигини англатади, деб ёзди сешанба
куни The Independent газетаси.
"Бизнинг
маънавий бурчимиз - фожиали тарзда ажралган оилаларнинг бирлашишини ва
Толибоннинг раҳм-шафқатига зор бўлмаслигини таъминлашдир, шунинг учун мен
қолганлар Британияга кўчирилиши учун ACRS муддатини узайтирдим", деди иммиграция
вазири Сима Малхотра.
Ҳозиргача
ушбу дастур бўйича Британияга 6500 га яқин афғон келган, улар орасида аёллар
ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва прокурорлар ҳам бор.
Британияга
келиш учун асос бўлувчи қариндошлик алоқаларига турмуш ўртоқлар, шунингдек,
эвакуация пайтида 18 ёшга тўлмаган болалар киради. Британияга келган
болаларнинг ота-оналари ва опа-сингиллари ҳам дастурда қатнашиш ҳуқуқига эга.