145-кун: Ғазодаги асосий воқеалар дайжести
Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 145 кун бўлди. Куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪️ Босқинчилар
Ғазонинг Хон Юнис, Рафаҳ ва Дайр ал-Балаҳсий шаҳарларига ҳужум қилди. Охирги
24 соат ичида 96 киши ҳалок бўлди, 172 киши яраланди.
▪️ 7 октябрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган
фаластинликлар сони 29 878
кишига, яраланганлар сони эса 70 215 нафарга етди.
▪️ Ғазо
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасига ётқизилган 2 нафар бола очликдан вафот этди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар Ҳеброн, Наблус, Рамаллаҳ ва Женинга бостириб кириб, ўнлаб
ёшларни, жумладан 3 нафар болани ҳибсга олди. Женин қаршилик кучлари қарши зарба бериб,
ишғолчиларга жароҳат етказди ва ишғол жиҳозларини йўқ қилди.
▪️ Россия БМТ
Хавфсизлик Кенгашида Исроилни Ғазо секторига ёрдам оқимига тўсиқлар яратишда
айблади.
▪️ Ливан
Ҳизбуллоҳи «Мерон» ҳарбий ишғол базасига кенг миқёсли ҳужум қилди. Ҳужум вақтида Бош штаб бошлиғи базада бўлган.
▪️ Қаршилик
жангчилари Зайтун
ҳудудидаги Гивати батальонининг икки рота командирини йўқ қилишди. 12 дан
ортиқ одам яраланган.
▪️ Ал-Қудс
бригадалари: Биз Ашкелон ва Ғазо сектори атрофидаги аҳоли пунктларига зарбалар
бердик.
▪️ “Ахиос”: АҚШ президенти Байден
маъмурияти Исроилга Америка қуролларидан фойдаланганда халқаро қонунларга риоя
қилиш мажбуриятини олган хатни имзолаш учун муддат берди. Агар Исроил
белгиланган муддатгача кафолат бермаса, қурол етказиб бериш тўхтатилади.
▪️ Қатар
амири: Дунё геноцидга гувоҳ бўлмоқда ва халқаро ҳамжамият ҳали ҳам Ғазонинг
тинч аҳолисини ҳимоя қила олмаяпти.