24.06.2025 19:28
116

Умматимизнинг "бирламчи масалалар фиқҳи"га бўлган эҳтиёжи: ташхис | 1 - қисм

Ким турмуш тарзимизга ҳар томонлама разм соладиган бўлса, миллатимизда (моддий-маънавий, фикрий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий – ҳар томонлама) бирламчи масалаларни белгилаш мезони тўлақонли бузиб ташланганлигини кўради.

Ўзимиз ҳам мусулмон диёрларнинг барининг ҳолатига назар ташлайдиган бўлсак, кишини ажабга соладиган мантиққа зид ишларга кўзимиз тушади.

Мисол сифатида айтадиган бўлсак, диёрларимизда санъат ва дабдабага бўлган эътибор доим илм-фан ва таълимга бўлган эътибордан кучли бўлган.

Ёки ёшларимизнинг машғулотини олайлик: ёшларимизнинг жисмоний машғулотларга ақлий машғулотлардан кўра кўпроқ аҳамият беришади. Худдики улар учун жисмдан бошқа аҳамият талаб қиладиган нарса йўқдек. Ўзимиз ўйлаб кўрайликчи, инсонни инсон қилиб турган нарса унинг танасими ёки ақли?!

Лекин биз бугунги тушунча ва хатти-ҳаракатларимиздан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, инсонни инсон қилиб турган бирламчи нарса – унинг танаси ва мушаклари бўлиб чиқмоқда.

Ўтган йили ёзда (1993 йили) Миср аҳолисининг оғзи бир футболчи ҳақидаги гап-сўзлар билан тўла эди. Бу футболчи сотувга чиқарилиб, унинг нархи клублар ўртасидаги рақобат натижасида тўрт миллион жунайҳ деб белгиланди.

Қанийди аҳамият берганда ҳам барча инсонларнинг кундалик турмушларида фойдали бўладиган машғулотларга аҳамият берилса.. Лекин уларнинг эътиборлари фақатгина мусобақалар ва футбол каби бир нечта ўйинчи ўйнайдиган, қолганлар эса фақат томошо қиладиган машғулотларга қаратилган.

Шу тариқа олим, адиб, муфаккир ёки даъватчилар эмас, ана шу томошабинлар томонидан “санъатчи” деб аталадиган кишилар ва тўпчилар жамиятнинг зиёлиси ва кўзга кўринган исмларига айланган.

Нашр ва журналлар, телеканал ва радиоларда фақатгина ана шулар ҳақида, уларнинг қилмишлари, "қаҳрамонлик"лари ва ҳаёти ҳақидаги гаплар айланади. Қолган шахсиятлар эса панада қолиб, унутилиб кетадилар.

Бир санатчи ўлса, унинг ўлими сабабли ер ларзага келади. Нашрлар ана шу кимсалар ҳақида тўлиб тошади. Лекин бирор бир олим, адиб ёки устоз вафот топадиган бўлса, кимдир пайқамайди ҳам.

Молиялаштириш томонига назар соладиган бўлсангиз, спорт, санъат, медиа ишлари ва бошқа соҳаларга ақл бовар қилмайдиган даражада ҳаддан ошиқ катта маблағлар сарфланади. Лекин ҳеч ким "бу ҳаражатлар нима учун?" деб сўролмайди.

Айни пайтда эса, таълимчилар, тиббиётчилар, диний-маърифий фаолият эгалари ва бошқа асосий хизмат соҳаси эгалари соҳани ривожлантириш масаласида уларга нисбатан зиқналик қилинаётганидан ва кўп имкониятлардан мосуво эканликларидан шикоят қилаётган бўлишади. Қисқача қилиб айтганда, бир жойда зиқналик, яна бошқа жойда исрофга йўл қўйилаётган бўлади. Худди Ибн Муқаффаъ айтганидек: "қачон бир исрофгарчиликни кўрган бўлсам, у билан бирга албатта, қандайдир ҳақлар зое қилинаётган бўлади".

Шайх Юсуф Қарзовий, “Бирламчи масалалар фиқҳи” китоби

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.