08.12.2023 19:45

ҚАБРГА ҚЎЙИЛГАН МАЙЙИТНИ ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Яқинда акам оламдан ўтди. Акамни кўмиш жараёнида илмли инсонлар ўзаро тортишиб қолишди. Бир гуруҳ одамлар “маййит лаҳадга қўйилаётганда юзи очиб қўйилади деса, яна бир гуруҳ инсонлар юзни ёпиб қўйиш керак” дейишди. Мана шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон вафот этгандан кейин уни ювиш, кафанлаш, жаноза ўқиш ва қабрга қўйиш каби масалалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўрсатмалари бўйича амалга оширилади. Унга кўра маййитни қабрга ўнг ёнбоши билан ётқизиб, юзини қиблага қаратиб, кафанини очмасдан кўмилади. Қабрга қўйилганда маййитни юзини очиб қўйиш шариатга хилоф ишдир. Қолаверса, маййит кафанлангач дунё ҳаётидан барзах ҳаётига ўтган ҳисобланади. Шу сабабли баъзан юзи қорайган бўлиши ёки бошқа ўзгаришлар бўлса унинг ҳаққида ёмон гумонга бормаслик учун ҳам юзини очмасликка ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
https://t.me/diniysavollar/1758

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.