23.03.2025 10:30

“Мусулмон аёлнинг пардоз китоби" – Бугунги аёлларнинг зийнати

Гўзалликка интилиш, чиройли кўринишга уришиш ва бунинг учун зийнатланиб, пардоз-андоз қилиш аёллар фитратига жойланган. Аммо ҳар бир ишда бўлганидек, бу борада ҳам динимизнинг кўрсатмалари, йўл-йўриқлари бор. Ислом илмларини олий даргоҳларда эгаллаган, кўп йиллардан бери диний соҳада хизмат қилаётган синглингиз Макнуна бу борадаги маълумотларни тўплаб, саралади ва Сиз учун “Мусулмон аёлнинг пардоз китоби"ни ҳозирлади. 4-қисм – "Бугунги аёлларнинг зийнати".

* * *

Даврлар ўтди, замонлар ўзгарди. Аёллар секин-асталик билан хулқий таназзулга учрай бошлади, уларнинг зебу-зийнат воситалари ҳам ўзгарди, гўзаллик уйлари вужудга келди. Бу муассасаларнинг асосий мақсади аёлларнинг очиқ-сочиқ либослари, таналарининг намойиши ҳисобланади. Уларнинг очилиши сабаби модаларни ўзгартириш, аёлларни алдаб қўядиган, улар орқали ёмонликларни оммага чиройли кўрсатадиган ва киши ақлини чарчатадиган даражада кўп бўлган турли кўргазмалар ўтказишдан иборат. Бу ишлар  ақл бовар қилмас даржада дин ва ахлоқ низомларидан узоқ-ки, ҳатто жоҳилият жамияти ҳам буни англаб етмаган эди. Балки, йигирма биринчи аср жоҳилияти аввалги жоҳилият замони одатларини ҳам ўз ичига олган ва ўзларича “тамаддун” деб атайдиган энг юқори палласига етганц.

Ақл тарозисига солиб ўйлаб кўрилса, ҳар дақиқада ўзгараётган янги  андозалар, ҳар лаҳзада бўй кўрсатаётган  модалар ва  кўргазмалар аёлларни ақлсизлик сари ҳайдаб кетаётганини кўриш мумкин. Аёллар ушбу хатарли оқим таъсирига тушиб, унинг тақозосига кўра ўзларини ороламоқдалар.   Аёллар модалар уйи тақдим этаётган ҳар бир нарсани сотиб олиш ва ўзларида қўллашга шу қадар берилиб кетди-ки, бундан хавотирга тушган психологлар  аёлларнинг васваса касалига чалиниб қолишдан огоҳлантирмоқда.

Афсуслар бўлсинки,  газета ва журналлар бу модалар ва очиқ-сочиқ либосларни реклама қилиб, тарқатмоқда,  муслима аёлларни оёқости қилган ҳолда яланғочлик ва бузуқликка етакламоқда. Ҳатто уларнинг шаръий либосларидан кўнглини қолдириш мақсадида, машҳур моделерлар аёлларимизнинг либосларини масхаралаб, турли таърифлар берган. Шулардан бири Анис (Унайс) Мансур исмли модельер-дизайнер бўлиб, у қуйидагиларни айтган:

“Бу йил қишда шундоқ бир оддий ва аҳмоқона  мода силсиласи   намоён бўлади.  У либослар ўта кенг ва узун. Уни кийган аёлларимиз худди кийим илгичга ўхшаб қоладилар, уларнинг жисми ва кийиб олган либоси  худди урушаётганга ўхшайди. Бу кийимда на оёқ кўринади ва на кўкрак билинади. На билак ва на бўйин бўлмайди, аёллар гўё турли рангли чодирларга ўхшаб қолишади”.

Амина Саид исмли  аёл “ Ҳавво ” газетасининг 1972 йил, 18 ноябр сонида берган мақоласида ислом шариати аёлларга фарз қилган либослар ҳақида:

“Албатта, бу кенг-мўл либослар шунчаки юзаки бир қатламга ўхшайди. Унинг ўзи Аллоҳни розилигини топиш ёки жаннатга киритишга кифоя эмас. Шундай экан, мен ёш қизларнинг кўча ва университетларга  хунук кўринишли бунақа либосларда боришлари ва ўзларича буни “Исломий бичим” деб аташларида бирор мантиқ кўрмайман. Таълим муассасаларида бир гуруҳ қизларни бутун жисмини бошидан қадамигача ўраб қўйишлари, худди кафаннинг кўриниши билан бир хил, деб ҳисоблайман”.

Юқоридаги таърифларга кўра, ҳижоб – бу Анис Мансур наздида чодир, Амина Саид наздида кафан ҳисобланар экан. 

Бугунги аср ҳолатига қарасак, аёллар ишлатаётган пардоз андоз воситалари бўлган ёғлар, пудралар,  бўёқ ва атирларни беҳисоб тарзда ишлатаётганидан, ушбу воситаларни тарғиб қиладиган шармандали рекламалар,  кўча кўйларда осиб қўйилган афишалар ҳам ишлаб чиқилди.

21 асрда аёлларнинг пардоз-андозга бўлган қизиқиш ва интилиши шу даражага етди-ки, энди у бўёқларга қаноат қилмай, хунук аъзоларини йўқотиш ва янада гўзал бўлиш иштиёқида ҳатто жарроҳлик амалиётларини ўтказишга суяниб қолди.

Аёлларнинг хулқида бўлган бу каби таназзул ва тойилишлар ўзларини коммунистлар, маданиятли зиёлилар деб атаб, шармандалик либосини кийган баъзи тоифа вакиллари томонидан юзага келтирилди. Аёллар уларга эргашдилар.

Натижаа, ўзлиги, мероси, ва тарихидан узилиб қолган бечора ҳолига тушдилар.  Ана шу тоифа умматга биз бугун гувоҳи бўлиб турган мағлубият ва таназзул эшикларини очиб берган илк вакиллар эди.  Улар аёлларини асрай олмагани сабаб қуладилар,  бу уларни ҳалокатга етаклади. Бу ишлар натижасида  муслима аёллар ўзининг кўркам либосларидан айрилиб қолдилар.  Бу ҳам етмаганидек, ўз тарихи, маданияти ва ижтимоий келиб чиқишидан ҳам воз кечишганини ошкора эълон қилдилар. Улар фазилати бўлган барча нарсадан воз кечиб, оқибатда кераксиз, фикри тарқоқ,  виждони дарз кетган бечора сифатида қолиб кетдилар, уларни бу йўлга бошлаганлар эса қоронғида йўл топа олмайдиган ҳолда ташлаб кетишди. Бу ҳолатни “Каллам бор — бир қоп тиллам бор”,  деган  нақлга нақадар мослигини кўриш мумкин. албатта, илм инсонни безайди, у энг улуғ ва гўзалроқдир.

Бизни бундай ҳолатга тушиб қолмаслигимиз учун Аллоҳ таоло Ўз китобида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида огоҳлантирган, кофирларга ва уларнинг қилиб юрган ишларига  мувофиқ иш қилмасликка чақирган эдилар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло:  “Сен: «Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавои нафсларига эргашманг», деб айт”, деб амр қилади. 

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас ўшалардан биридир”, деб марҳамат қилган эдилар.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.