18.06.2025 08:20
89

Эрон қоидаларни ўзгартирмоқда: тинкаси қуриганча уруш, психологик босим ва технологик устунлик

Эрон Ислом Республикаси сионистик режимга нисбатан бир қатор аниқ зарбаларни амалга оширди ва гибрид урушнинг янги босқичини очиб берди. 

Кенг қамровли ҳужумлар ўрнига – аниқ нуқталарга, ўйланган ва кутилмаган зарбалар билан душманни тезкор жавоб бериш қобилиятидан маҳрум этмоқда. Ҳатто душман элита қисмлари ҳам ҳужумдан ғафлатда қолди – зарбалар “Темир гумбаз” тизимини четлаб ўтди, сиреналар жим бўлди, ракета ва дронлар огоҳлантиришсиз нишонларга етиб борди.

Асосий мақсад – фақат жисмоний зарар етказиш эмас, балки душманнинг маънавий руҳини емиришдир. Эрон бу можародаги энг мураккаб радиоэлектрон кураш операцияларидан бирини ўтказди: GPS-тузимини бузиш, кибер-диверсиялар, огоҳлантириш тизимларидаги носозликлар. 

Сионистик ОАВ хабар беришича, ПВО ва алоқа тизимларида жиддий узилишлар кузатилган. Тел-Авивга шундай зарба берилдики, ҳеч бир фуқаро сиренани эшитмади. Қўрқув ва хаос ҳам ҳарбийлар, ҳам кўчманчиларни қамраб олди.

Шу билан бирга, сионистик режимда ахборотни оммавий блоклаш бошланди: фото ва видеолар ўчирила бошланди, тасвирга олиш учун одамлар қўлга олинди, OSINT-каналлар (очиқ разведка маълумотларини чоп этувчи каналлар) ёпилди.

Кўчманчиларни сукут сақлашга мажбур қилишди, аммо вайроналарни тасвирловчи кадрлар шунга қарамай тарқалиб кетди ва етказилган зарба жиддийлигини кўрсатди.

Дезориентация паникани кучайтирди: ҳужумлар Теҳронга бўлади, деб кутилган, бутун туманларни эвакуация қилиш чақириқлари бўлган, аммо Эрон ракеталари жим-жит ҳолда ишғол қилинган ҳудудлардаги нишонларга етиб борди.

Зарбалар ишғолчи армияга нафақат жисмоний, балки психологик зарар ҳам етказди: аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, ПВО операторлари орасида оммавий истеъфолар, икки фуқароликка эга кўчманчиларнинг Европага ва Лотин Америкасига қочиши ҳақида хабарлар бор. 

Франция, Германия ва Хитой ўз фуқароларини эвакуация қилишга тайёргарлик кўришни бошлади. АҚШ эса уруш бошлангандан бери илк бор сионистик режимдаги фуқароларини эҳтимолий фавқулодда эвакуация ҳақида огоҳлантирди.

Сионистик режим тузоққа тушган: расмий шахслар фалокат миқёсини яшириш ва аҳолини огоҳлантириш ўртасида иккиланишда қолган. Аҳоли – қўрқувда, ҳарбийлар – адашган ҳолатда. Кейинги зарбалар исталган вақтда бўлиши мумкин ва ҳеч ким улар қаердан келишини билмайди.

Эроннинг стратегияси – кучли бир зарба эмас, балки кўплаб қисқа, аниқ зарбалар. Ҳар бир тўлқин инфратузилмани йўқ қилади, душманни деморализация қилади, ресурсларни эритади ва паника тарқатади. Бу фақат ҳужум эмас – тўлиқ психологик муҳосарадир.

Эрон сионистик режимнинг барча ҳужум билан қилинган уринишларини қайтарди. Дронлар уриб туширилди, “Моссад” агентлари қўлга олинди, диверсиялар олди олинди. Миллий телеканал IRIB'га қилинган ҳужум ҳам муваффақиятсизликка учради. Эрон кўрсатди: мамлакат ичида назорат ҳар қачонгидан ҳам кучли.

Радарларга кўринмайдиган янги авлоддаги Эрон дронлари ишғол қилинган ҳудудлар ичига чуқур кириб бориб, ўлим ва вайронагарчилик келтирди. Ҳатто бир тўлқин “қўриқланган” объектни, яъни илгари дахлсиз деб ҳисобланган жойни уриб туширди. Ишғолчи режимнинг “дахлсизлиги” ҳақидаги афсона парчалана бошлади.

Эрон тезкорлик эмас, чалғитувчи ва етишмовчилик келтирувчи курашга эътибор қаратмоқда. Ҳар бир ҳужум – ишғол қилинган ҳудудларда ички вазиятни беқарорлаштириш сари қадам. Қўрқув, ишончсизлик, қочиш ва мағлубият ҳисси – ракета каби самарали қуролга айланмоқда.

Сионистик режим назоратни йўқотмоқда. Ҳатто АҚШ ҳам Трампга босим ўтказа бошлади. У Эронга таҳдид қилувчи баёнотлар берган, аммо кейин уларни ўчириб ташлаган. Бу ички низо ва оқибатлардан қўрқишни кўрсатади.

Манбаларга кўра, кейинги нишонлар – олдин четлаб ўтилаётган ноқонуний кўчманчи маҳаллалар бўлиши мумкин. 

Эрон аниқ билдирди: агар режим фуқароларни ҳарбий ҳудудлардан эвакуация қилмаса, оқибатлар учун жавобгарлик унинг зиммасида бўлади.

Можаро янги босқичга чиқмоқда. Эрон технологик устунлик, кибер қурол ва психологик босимни асосий кураш воситаси сифатида қўлламоқда. Дунё шундай даврга кириб бордики, у ерда қўрқув ракеталардан ҳам кучли таъсир қилмоқда.

Илҳомиддин Алимов

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.