Иллюстратив фото

Афғонистон-Покистон чегарасида «Толибон» ҳаракати аъзолари ва покистонлик ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида икки киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда Etilaatroz газетаси манбасига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Афғонистоннинг Торхам шаҳри чегарасида Покистондан отилган миномёт снарядининг турар-жой биносига тушиши натижасида икки нафар тинч аҳоли – она ва бола ҳалок бўлган.

Аввалроқ газета Толибон ва Покистон қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувлар сабабли чегарадаги Торхам назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, Покистон армияси Толибон нишонларига ўт очган. Ҳужум ортидан Афғонистон Ислом Амирлигига алоқадор армия кучлари Покистоннинг чегарадаги постларини бомбардимон қилди, тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.

Толибон ва Покистон ҳукумати вакиллари воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Мавзуга алоқадор