БМТ томонидан эълон қилинган 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан АҚШдаги энг йирик инсон ҳуқуқлари бўйича мусулмон ташкилоти - Америка-Ислом Алоқалари Кенгаши (CAIR) мусулмон ташкилотларининг халқаро коалицияси билан биргаликда жаҳон ҳамжамиятини Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликлар эътибор қаратишга чақирди.

Қўшма декларация Австралия, Бельгия, Франция, Нидерландия, Британия ва АҚШ каби 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритувчи мусулмон ташкилотлари томонидан имзоланди, деб ёзади Islam News.

Кеча эълон қилинган қўшма баёнотда CAIR ва мусулмон жамоалари гуруҳлари:

Исроилнинг ўнлаб йиллик истилоси ва апартеид башорат қилинадиган натижага: Ғазода геноцидга олиб келди. Баъзи давлатлар, масалан, Жанубий Африка, халқаро гуманитар қадриятлар ҳақида [ҳеч бўлмаганда оғизда] гапирди. АҚШ ва Британия каби бошқа давлатлар Ғазо вайроналарга айлангани ва фаластинлик тинч аҳолининг озиқ-овқат, дори-дармон сўрагани ёки ўлган болалари учун йиғлаётгани тасвирланган кундалик видеоларни эътиборсиз қолдириб, Исроилга ҳарбий ва сиёсий ёрдам кўрсатмоқда", - дея баёнот берди.

"Ҳиндистоннинг ўта ўнг қанот ҳукумати эса ушбу мамлакатдаги диний ва ирқий озчиликларга, айниқса мусулмонларга зулмни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг бошида бош вазир Моди 1992 йилда миллатчилар томонидан вайрон қилинган собиқ Бобир масжиди ўрнида ҳинду ибодатхонасини очиб, мамлакатида диндан ўз манфаати учун фойдаланишда давом этди”.

Хитой ҳукумати масжидлар ва мусулмон қабристонларини йўқ қилиш ҳамда мусулмонлар кўп бўлган Шинжон вилоятидаги этник ва диний озчиликларга нисбатан “хитойлаштириш” ҳамда мажбурий меҳнат сиёсатини жорий этиш орқали мамлакатда исломни ўчириб ташлаш саъй-ҳаракатларини кучайтирди”.

Франция исломий ўзига хослик билан боғлиқ либосларни жамоат жойларидан ўчиришга уринишларини давом эттирди. Ҳукумат яқинда мусулмон талабаларга кўплаб мусулмон аёллар киядиган узун кўйлак бўлган абая кийишни тақиқлади”.

Ташкилотлар ўз баёнотида мамлакатларни "БМТнинг Исломофобияга қарши халқаро кунини тан олишга" ҳамда ва юқорида тилга олинган давлатларни мусулмонларга қарши сиёсатдан воз кечишга чақирди.

Мавзуга алоқадор