Ғазо секторининг Жабалия шаҳрида Иззиддин ал-Қассам бригадалари томонидан тезкор маълумот олиш учун ҳудудга келган «Акевот Барзель» зирҳли танклар бригадаси қўмондони полковник Ихсан Дакса ҳам бўлган танкни портлатиб юборди.

Портламай қолган снарядан тайёрланган бомба портлаши натижасида уруш бошланганидан буён энг юқори мартабали Исроил зобити ўлди. Миллати друз (шиа оқимидан ажралиб чиққан друизм динига эътиқод қилувчи араблар – Azon Global) бўлган Ихсан Дакса сўнгги икки ҳафтада қатлиом маркази бўлган Жабалия лагеридаги амалиётларга раҳбарлик қилган. Манбаларга кўра, 500 дан ортиқ фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлган Шифа касалхонасидаги қатлиомларда ҳам иштирок этган.

Полковник друзлар жамоасидан бўлгани сабабли унинг ўлгани ҳақидаги маълумотлари тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бироқ яҳудий босқинчилари қанча қурбон бергани ва ярадорлар ҳақидаги маълумотларни хаспўшлашга улгурди.

Ҳозирда яҳудий жамоатчилиги Далият ал-Кармел шаҳри мэрини 401-зирҳли бригада қўмондони (ўша шаҳардан бўлган) ўлдирилганини эълон қилгани учун ҳибсга олишга чақирмоқда.

Фаластин манбаларига кўра, Дакса июнь ойида Рафаҳда намойишкорона тарзда бригада қўмондони (у 4 та батальонни ўз ичига олади) этиб тайинланган эди.

20 октябрь куни, яъни лавозимга келганидан атиги 4 ой ўтгач, Ал-Қассамнинг бригадалари уни ўлдиришга муваффақ бўлишди.

Мавзуга алоқадор