Пентагон баёнотида айтилишича, Блинкен тахминан 19 млрд долларга 50 дона F -15 самолёти ва жиҳозларини сотишни маъқуллаган, у шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллаган.

АҚШ Конгрессига юборилган билдиришномага кўра, Boeing Со. Компаниясининг F-15 қирувчи самолётлари 18,25 миллиард доллар туради ва 2029 йилда етказиб берилиши керак. Бундан ташқари, Исроил Мудофаа вазирлиги ҳам АҚШдан 50 мингтагача миномёт ва ҳарбий транспортлар сотиб олади.

Жараён билан таниш бўлган экспертнинг айтишича, баъзи қурол-яроғлар 2026 йилдан эртароқ ҳам етказиб берилиши мумкин.

"Қўшма Штатлар Исроил хавфсизлигига содиқ бўлиб, Исроилга ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлиш қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам бериш АҚШ миллий манфаатлари учун муҳимдир", - дейилади Пентагон баёнотида.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Х ижтимоий тармоғида Исроилнинг “минтақадаги сифат жиҳатидан ҳарбий устунлигини” сақлаб қолишга ёрдам бергани ва АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлиги учун АҚШ расмийларига миннатдорчилик билдирди.

Ғазо уруши бошланган октябрь ойидан бери Исроилнинг энг йирик иттифоқчиси ва қурол етказиб берувчиси бўлган Қўшма Штатлар Исроилга 10 мингдан ортиқ кучли қарийб 1 тонналик бомба ва минглаб Hellfire (“Дўзах оташи”) ракеталарини берди.

Исроилни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уруш оловига тинимсиз мой сепиб келаётган АҚШ бошқа томондан ўзини тинчлик ва ярашув учун курашаётган “қаҳрамон” сифатида ҳам кўрсатишга уринмоқда.

 

Мавзуга алоқадор