Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ГНТА) Бош Ассамблеясида Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Бир кун аввал парламент Бош ассамблеяси Швециянинг Шимолий Атлантика шартномасига (НАТО) қўшилиши ҳақидаги баённомани ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳасини муҳокама қилган эди.

Овоз беришда иштирок этган 346 депутатдан 287 нафари ушбу қонун лойиҳасини маъқуллади. 55 депутат «қарши», 4 нафар депутат «бетараф» овоз берди.

Эндиликда ҳужжатни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон имзолаши керак.

Шундай қилиб, Венгрия шведларнинг алянсга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини ратификация қилмаган охирги давлат бўлиб қолди.

Швеция 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган эди. Туркия альянс аъзоси сифатида Анқаранинг аъзоликни ратификация қилиши учун Стокгольм бажариши керак бўлган шартларни қўйди. 2023 йил октябрь ойи охирида Эрдўғон Туркия парламентига Швециянинг НАТОга киришини ратификация қилиш бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этди.

Мавзуга алоқадор