Нигерда хизмат қилаётган Француз ҳарбийлари пойтахт Ниамейдаги ҳарбий базани мамлакат ҳукуматига топширди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Қайд этилишича, Нигерда хизмат қилаётган 1500 нафар ҳарбийдан 1346 нафари аллақачон Францияга қайтган, қолган 154 нафар аскар эса мамлакатни тарк этган.
Француз ҳарбийларининг чиқиб кетишини нишонламоқчи бўлган нигерияликлар ҳарбий базага тўпланиб, байрам қилишди.
Шу билан бирга, Франциянинг Ниамейдаги элчихонаси 22 декабрдан эътиборан “Нигер расмийларининг чекловлари туфайли ўз вазифаларини бажара олмагани" сабабли ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ТИВ Ниамейдаги элчихонада ишлайдиган Нигер фуқароларини дипломатик миссия ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Нигер ва Франция ўртасидаги муносабатлар июль ойида ушбу мамлакатда рўй берган давлат тўнтаришидан кейин ёмонлашган эди. Ўшанда бир гуруҳ юқори мартабали ҳарбий зобитлар ҳукуматни эгаллаб, сайланган собиқ президент Муҳаммад Базумни ағдарганди. Бир муддат ўтиб,  хунта (ҳарбий реакцион террористик гуруҳ – тарж.) маъмурияти Франциядан мамлакатдаги базаларини ёпиш ва аскарларини олиб чиқишни сўради.
Мали ва Буркина-Фасодаги тўнтаришлар ортидан минтақадаги ҳамкорларини бирин-кетин йўқотган Франция учун Нигер Ғарбий Африкадаги сўнгги иттифоқчиларидан бири бўлиб қолаётганди.
Тўнтаришдан сўнг Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Жамияти (ECOWAS) Нигердаги хунта маъмуриятига қарши ҳарбий аралашув билан таҳдид қилди, бироқ томонлар кейинчалик музокара қилишни афзал кўрди.

Мавзуга алоқадор