Samsung Исроилни тарк этмоқда
Samsung компаниясининг глобал сармояларни ўзида бирлаштирган Samsung Next ширкати Исроилдаги 70 та стартап лойиҳани қайтариб олиш ва ушбу бозордан чиқиб кетишга қарор қилди, дея хабар бермоқда TRT.
Компания
кетишига сабаб сифатида Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари ва фойда
маржасининг пасайиши сабаб бўлган. BDS (Boycott, Divestment and Sanctions) ҳаракати
сайтидаги ҳисоботга кўра, Samsung фойдаси ўтган йилга нисбатан 56 фоизга
камайган.
Қайд этиш
жоизки, дунё бўйлаб ўт очишни тўхтатиш чақириқларига қарамай, Исроил Ғазода
тинч аҳолига нисбатан ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда. Натижада қатор
йирик компаниялар Исроилда ишлаб чиқаришни чеклаш ёки камайтиришга қарор
қилмоқда.