Британиялик фаоллар ҳукумат Исроилни дастаклаётгани учун солиқ тўламасликка чақирмоқда
Фаоллар Британия ҳукуматининг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига нисбатан позициясига норозилик сифатида фуқароларни солиқ тўлашни тўхтатишга чақирмоқда, дея хабар қилди Anadolu.
Кампания
ташаббускорларига кўра, Исроилни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматга солиқ тўлаш
“геноцидга ёрдам бериш” билан баробар.
Фаолларнинг
таъкидлашича, "солиқ қаршилиги" БМТ Низоми, Халқаро Жиноят Суди Рим
статути ва Британиянинг 2000 йилги терроризм актига мувофиқ қонунийдир.
Акциянинг
асосий мақсади солиқ тўловчиларни даромад ва муниципал солиқларни тўлашдан бош
тортишга кўндиришдан иборатдир. Кампания ташкилотчилари 3 миллионга яқин солиқ
тўловчини ёки Буюк Британия солиқ тўловчиларининг қарийб 10 фоизини ҳукуматни
Ғазо секторидаги вазият бўйича курсни ўзгартиришга босим ўтказишга кўндирмоқчи.
Ҳисоб-китобларга кўра, бунинг натижасида Ғазначилик бир йил давомида тахминан
700 млн фунт стерлинг (888 млн доллар)дан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.
Кампанияга
қўшилганлар сони 100 минг нафарга етганидан сўнг, солиқ тўловчилардан шу куни
солиқ тўлашдан бўйин товлаш режалари ҳақида Божхона ва даромадлар бошқармасига
(HMRC) хабар беришлари сўралади. Шундан кейин улар солиқларни солиқ
инспекцияларига эмас, балки трастга тўлайдилар.
Ҳукумат
бир йил ичида суд орқали "ҳарбий жиноятларга шерик" эмаслигини
исботлай олса, солиқлар HMRC томонидан қоплаб берилади.