2021 йилда Афғонистонга 691 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. 2022 йилда бу кўрсаткич 2 минг кишидан ошди. Ўтган йили эса мазкур мамлакатга 7 мингга яқин хорижлик ташриф буюрди. Хорижий сайёҳлар сонининг ортишига мамлакатдаги нотинчликнинг камайиши ва ҳаво қатновининг кенгайиши сабаб бўлмоқда. 

Кобул сайёҳлик бошқармаси раҳбари Муҳаммад Саид Британиянинг Independent нашрига чет эллик сайёҳлар учун энг катта бозор – Хитойнинг яқинлигини таъкидлади.

“Сайёҳлар Афғонистонга боришни истамаслигининг сабаби у ерда хавфли ва ҳужум қилишлари мумкин. Бу ҳақда менга японлар ҳам айтишди. Бу бизни ноқулай вазиятга қўяди”, - дейди Саид.

Афғонистоннинг сайёҳлар учун бир талай қийинчиликлар борлиги ҳам ҳақиқат. Жумладан, виза олиш қийин ва қиммат. “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан бери кўплаб давлатлар Афғонистон билан алоқаларини узган ва ҳозирча ҳеч қайси давлат уларни мамлакатнинг қонуний бошқарувчиси сифатида тан олгани йўқ. 
Саид афғон туризмини ривожлантириш йўлида тўсиқлар борлигини тан олди ва уларни бартараф этиш масаласида тегишли вазирликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини қўшимча қилди.

Мавзуга алоқадор