Исроилнинг кўзи Мисрда
Амикай Элияху
Радикал қарашлари билан танилган Исроил мерос ишлари вазири Амикай Элияху Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига Синай ярим оролини қайта босиб олишга чақирувчи фикрларини қайта жойлаштирди (ретвит), дея хабар қилди TRT.
Твитда жамоатчилик Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Синай яриморолини ўз ичига олган Исроил харитаси туширилган футболкаларни сотиб олишга чақирилган. Харита ичида эса "Ҳозир ишғол қилиш" шиори ўрин олган.
Элияху – Исроилнинг
ўта ўнгчи «Оцма Йехудит» партияси
аъзоси бўлиб, ушбу партияга бошқа
ўнг қанот сиёсатчи – мамлакат миллий
хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир етакчилик қилади.
2023
йилда Элияху Ғазо секторида ядро қуролидан фойдаланиш таклифи билан халқаро
эътиборни ўзига тортган эди.
2024
йилда эса Рамазон ойи олдидан мусулмонларнинг муқаддас ойини “бекор қилиш”га
чақирди. Вазирнинг ўзи Ғарбий Соҳилдаги Римоним номли ноқонуний аҳоли
пунктида истиқомат қилади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, Исроил 1967 йилги Яқин Шарқ
уруши натижасида Синай ярим оролини босиб олган, бироқ бу ҳудуд 1979 йилги Кэмп Девид келишувига биноан
1982 йилда Мисрга қайтарилган.