Бомбаланаётган Ғазо: 284-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 284 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусайрат лагери, Ғазо
маркази ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш
бошланганидан буён 38 664 киши шаҳид бўлди, 89 097 киши яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус,
Тулкарм ва Қалкилёда оммавий рейдлар ўтказмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга
олинди, 1 фаластинлик ҳалок бўлди. Уч нафари яраланган.
▪️Ҳусийлар Ироқ қаршилик кучлари билан биргаликда Қизил ва
Ўрта ер денгизидаги
ишғол портларига йўл олган 1 та кема ва 2 та нефть танкерига ҳужум қилди.
▪️Ҳизбуллоҳ Кирят Шмона ишғол остидаги аҳоли пунктларига 50 дан ортиқ Катюша ва
Фалак ракеталари билан зарба
берди.
▪️БМТ бош
котиби: Ғазодаги ҳар бир жой потенциал ўлим зонаси.
▪️Ишғол
матбуоти: Исроил Ғазодан 1500 номаълум жасадни ушлаб турибди.
▪️ЮНРВА
раҳбари: Ўтган ҳафтада Ғазода содир бўлган ҳужумлар тарихдаги энг қонли
ҳужумлардан бири бўлди.
▪️Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: Ғазодаги турк саратон
касалхонасидан Исроил ҳарбий базаси сифатида фойдаланиш ҳалокат сиёсатининг бир
қисмидир. Туркия Исроил ҳарбийларини халқаро судга олиб чиқишга ҳаракат қилади.