“Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси, устозимиз Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декарь куни тонгда Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди.

Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. (Ижтимоий тармоқларда ўша кунлари айланган гапларга порталнинг расман алоқаси йўқ.)

Ундан кейин, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани, бу ҳол дастлабки суриштирувдаёқ аниқланишига ва устозни қўйиб юборилишига қатъий ишонч бор эди. Аммо, афсуски, вазият ундай бўлиб чиқмади.

Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас, шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса,  Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади.

Дастлабки суриштирувларда, табиийки, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади.  Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда.

Шу ўринда халқимиздан, сиз азизлардан илтимосимиз шуки, ғаразли кимсалар тарқатаётган турли бўҳтонларга эътибор берманг, дуоларингизни дариғ тутманг. Иншааллоҳ, тез фурсатда устоз Мубашшир Аҳмад озод этиладилар ва яна илму маърифат улашишда давом этадилар.  

***

RESMİ DUYURU

 

Özbekistanlı din alimi, Orta Asya Halkları Ezan Vakfı kurucusu ve yönetim kurulu başkanı Mübeşşir Ahmed hoca efendi (resmi kayıtlarda Alişer Tursunov olarak geçiyor) 28 Aralık 2023 sabahı Türk Emniyeti tarafından şüpheli olarak götürüldü.

Yapılan incelemeler neticesinde zanlı olarak İfadesı alınan Mübaşşir Ahmed hoca efendi'ye isnat edilen suçlar, tabiki, kanıtlanamadı. Sınır dışı merkezine nakledilen ve orada İdari gözetim altına alınmasına karar verilen Hoca Efendi'nin bu kadar gün sonra bile serbest bırakılmamasının nedeni anlaşılamiyor.

Biz Hoca Efendi talebeleri olarak Türkiye'de mahkemelerini süsleyen "Adalet mülkün temelidir" sloganının gerçek hayatta da uygulanmasını ve Din ilimlerini yaymak, İnsanlara iyilik yapmak, yardim etmekten başka suçu olmayan Mübeşşir Ahmed Hoca Efendinin bir an önce salıverilmesini umuyoruz.

Türkiye Cumhuriyeti yetkililerine ve tüm kamuoyuna saygıyla duyurulur.

Мавзуга алоқадор