АҚШда саккиз нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, хавфсизлик кучлари мамлакатнинг турли бурчакларида, жумладан Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Филадельфияда шубҳали шахсларни қўлга олган. Операцияда АҚШ иммиграция ва божхона хизмати ходимлари ҳам иштирок этган.

Бундан ташқари, манбалар ҳибсга олинганлар бир мунча вақт Федерал қидирув бюроси(ФҚБ)нинг кузатувида бўлганини аниқладилар. Шундан сўнг ФҚБ ходимлари бир пайтлари собиқ СССР таркибида бўлган мамлакат фуқароларининг террорчиларга алоқаси бор, деган хулосага келишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати Калифорния чегарачиларига Мексикадан ноқонуний ўтган Россия, Грузия, Молдова, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини зудлик билан депортация қилишни топширган эди. Бошқа давлат фуқаролари эса судга келиш мажбурияти билан озод қилинмоқда.

Мавзуга алоқадор