Россиянинг Брянск вилояти Климовский туманида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг Россия ҳудудига бостириб киришга уриниши тўхтатилди. Бу ҳақда губернатор Александр Богомаз 21 август, чоршанба куни ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

“Жанг пайтида Россия ФСБнинг Брянск вилоятидаги кучлари ва РФ Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан ёриб ўтишга уринишнинг олди олинди. Душман ўққа тутилди”, — дейилади губернатор баёнотида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, украин ҳарбийлари Забрама қишлоғи ҳудудида Россия ҳудудига киришга уринган. Ҳозирда Климовский туманига кириш йўли назорат пунктлари томонидан тўсиб қўйилган.

Богомазнинг сўзларига кўра, ҳозирда тўқнашув жойида вазият барқарорлашган ва минтақавий тезкор штаб назорати остида.

Аввалроқ Курск вилоятидаги ҳужумлар чоғида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, яна 143 киши яралангани маълум қилинди.

 “21 август куни эрталаб Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига уюштирган ҳужуми натижасида 31 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, 143 киши турли даражадаги оғирликдаги жароҳатлар олди. 79 нафари касалхонага ётқизилди, улардан 4 нафари бола”, — дея хабар қилди ТАСС манбаси.

Мавзуга алоқадор