Ўтган йиллар давомида ўн минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган Фаластин-Исроил можароси бугун яна дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Хўш, асрлар мобайнида давом этиб келаётган бу можаро барчани “Аслида, Фаластин кимники: арабларникими ёки яҳудийларники?” деган саволни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.


Манбаларга қараганда, милоддан аввалги 800 йилларда бугунги Фаластин ҳудудида яҳудийлар яшагани ва у ерда давлат тузилгани иддао қилинади. Aслида ўша даврда ҳам, ундан олдинги даврларда ҳам мазкур ҳудудда араблар ҳам яшаганини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Араблар ҳозирги Ғазо минтақасидан то тел-Aбиятгача бўлган минтақаларда яшашган, айни пайтда яҳудийлар ҳам бу ҳудудда истиқомат қилишган.

Қуръони каримда Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом Канъон ерларидан Фаластин ҳудудларига кўчиб ўтганлари зикр қилинади. Маълумки, у зот Халилур Роҳман, Анбиёлар отаси, Улул азм пайғамбарларнинг бири, ҳам яҳудийлик, ҳам насронийлик, ҳам Исломда катта мартаба соҳибидирлар.

Яна бир муҳим маълумот, Эски аҳдга кўра, Яҳова, яъни Худо Исроил ўғилларига Нил дарёсидан Фрод дарёсигача бўлган ерларни ваъда қилган эмиш. Шунинг учун бу ерлар Aрзимавуд, яъни ваъда қилинган ерлар дейилади. Икки дарё оралиғидаги ҳудудларда буюк Исроил давлатини қуриш ҳаракати бошланади.

Бугунги Исроил давлати тепасида ўтирган сионистларнинг ҳам, уларнинг аждодларининг ҳам бутун ҳаракатлари, урушлари, сиёсий найранглари – барчаси мана шу асосий мақсадга қаратилган. Бундан ташқари Тавротнинг бузилган шарҳи – Талмудни чуқур ўрганган тадқиқотчиларни фикрича, мазкур ваъда қилинган ер, ҳозирги сионистлар даъво қилаётганчалик катта ҳудуд эмас.

Сионистлар нафақат ваъда қилинган ерларга, балки бутун дунёга эга бўлиш ғоясини илгари сурадилар. Уларнинг наздида яҳудийлар олий ирқлиги сабаб, бутун инсоният уларга хизмат қилиши кераклигини даъво қилишади.

Шу билан бирга Эски аҳдда фаластинликларнинг қадимий аждодлари – “палестийлар” деб аталган араб қавмлар ҳақида сўз боради. Яҳудий ва фаластинликларнинг ўртасидаги катта-кичик тўқнашувлар, можаролар ўша даврларга бориб тақалади.

Яҳудийлар кейинги даврларда Миср ҳудудига бориб жойлашганлар. Қуръони каримдаги Юсуф алайҳиссалом қиссасида яҳудийлар ўша даврлардан бошлаб, Мисрга кўчиб келиб, тарқалгани баён қилинади. У ерда токи Мусо алайҳиссалом даврларигача ҳурмат-иззатда бўлиб, кейинчалик Фиръавн қавми қибтийларининг қули бўлишади.

Ҳаммадан ўзини юқори қўядиган мутакаббир шоҳ – Фиръавн уларга мисли кўрилмаган зулмлар қилади. Яҳудий эркакларни қатл қилиб, аёлларни хизматкор қилади. Aллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга юклаган катта вазифаси –Фиръавн зулми остига тушиб қолган Бани Исроил қавмини Миср тупроқларидан олиб кетиб, муборак Қуддус атрофидаги ерларга жойлаштириш эди.

Хўш, нима учун яҳудийларга Қуддус муборак маскан бўлиб қолган? Яҳудийлар бутун тарихлари давомида бир марта ўзининг мустаҳкам марказлашган давлатига, салтанатига, қироллигига эга бўлишган. Қуръони каримда келтирилишича, Толут исмли шахс мазкур ҳудуддаги амолиқалар билан жангга киришиб, уларнинг енгиши натижасида биринчи яҳудийлар давлатини тузади. Тарихий манбаларга кўра, амолиқалар арабларнинг қадимий аждодларидир. Бундан маълум бўладики, ўша даврда ҳам бу ҳудудда араблар, яъни бугунги фаластинликларнинг аждодлари яшаб келган.

Толут ҳукмронликни қўлга киритиб, давлат тузгандан сўнг, қисқа вақтда ҳам пайғамбар, ҳам подшоҳ Довуд алайҳиссалом ҳукуматни қўлга киритадилар. Довуд алайҳиссаломнинг ўғиллари Сулаймон алайҳиссалом даврида яҳудийлар давлати ўзининг жуда ҳам ривожланиш чўққисига чиққан. Сулаймон алайҳиссалом Қуддусда бир ибодатхона, маъбад қурадилар. Бу маъбадни Қуддуси Шарифда қурилиши билан бу ернинг аҳамияти, ҳурмати ошиб кетади. Хусусан яҳудийлар учун табаррук масканга айланади.

Милоддан аввалги 587 йилда яҳудлар учинчи марта исён қиладилар. Бобил ҳукмдори Набукат Наср II Сулаймон алайҳиссалом маъбадини ер билан яксон қилиб, у ердан яҳудийларни Бобил ва унинг атрофларидаги ҳудудларга сургун қилиб юборади. Сургун ҳаёти то милоддан аввалги 539 йилгача давом этади.

Милоддан аввалги 539 йилда Форс империясининг қироли буюк Кай Ҳисрав бобилликларни енгиб, Қуддус ва унинг атрофидаги Шом ҳудудларига яҳудийларнинг келишига изн беради. 40 йиллик сургун ҳаётидан қайтиб, вайрон бўлган Сулаймон алайҳиссалом маъбадининг пойдевори остида  шавкатли тарихларни эслаб йиғлашади. Бугунги “Йиғи девори”нинг тарихи айни шу даврга бориб тақалади. Форс қироли Сулаймон алайҳиссаломнинг маъбадларини қайта тикланишга яҳудийларга ёрдам беради.

Милоддан аввалги 63 йилларда Рум империяси форсликларни ҳудуддан суриб чиқариб, ўз ҳокимиятини ўрнатади. Милоддан аввалги 66 йилда Рум империяси яна Сулаймон алайҳиссаломнинг маъбадини бузиб ташлайди.

Яҳудийлар Сулаймон алайҳиссаломдан кейин бирор марта марказлашган давлат тузишга қодир бўлмадилар. Қабила-қабила бўлиб яшаб, устиларга босиб келган салтанатларга қарши исён қиладилар. Натижада ҳам маъбадлари вайрон бўлади, ҳам ўзлари сургун бўлдилар. Милодий I-IV асрларда Рум империяси ҳукмронлигида христианлик асосий дин сифатида қабул қилинади. Рум императори ва бутун ҳукмрон доиралар христианлик динини қабул қилгандан сўнг яҳудийликка нафрат янада ошади. Сабаби, христиан дини эътиқоди бўйича "ўғил худо" Исо пайғамбарни айнан яҳудлар хочга осиб, қатл қилади. Шундан кейин улар нафақат Қуддус шарифга кириши тақиқланади, балки бутун Рум империясини ҳудудларидан бадарға қилинишга олиб келади. Қуддуси шарифда яҳудийлар Исо алайҳиссаломни хочга тортиб ўлдирган деган эътиқод бўлгани учун Қуддус шариф христианлар томонидан ҳам азиз ва табаррук шаҳарга айланади.

Тарихда бу ерлар “Фаластин” деб эмас, “Шом” дейилган. Яҳудийларнинг дарбадарлиги бу ҳудудни мусулмонлар фатҳ қилгунига қадар давом этди.

Милодий 638 йилда халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шом жабҳасини фатҳ қилади. Ўша вақтда Қуддус насроний руҳонийлар томонидан бошқарилар эди. Румлик ғайридинларнинг “Шаҳарнинг калитини фақатгина халифангизнинг шахсан ўзига топширамиз”, деб туриб олгандан кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадинадан етиб келади. Халифа бош руҳоний билан музокаралар қилиб, уларга аҳднома ёзиб беради. Бу биринчи ўзига хос халқаро келишув, омоннома эди.

Бундан кейинги мусулмон сулолалари халқаро миллатларо муносабатларда ана шу Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг омонномалари асос бўлиб хизмат қилди. Усмоний давридаги давлат бошқаруви бунга яққол мисол бўла олади.  Халифа Умар розияллоҳу анҳу христианлар ва яҳудийларни бу ҳудудга қайта кириб келиши, ибодатини қилиб, эмин-эркин яшаши учун рухсат беради. Узоқ вақт сарсон яшаган яҳудийлар айнан мусулмонлар даврида бемалол яшаш имкониятига эга бўлдилар.

Кейинги даврларда салтанатлар алмашиб, халифалик хулафои рошидинлардан кейин уммавийлар, аббосийлар, зангийлар, айюбийлар қўлига ўтди. Салоҳиддин Aйюбий давригача мусулмон сулолалари қўл остида бўлиб келди. Сулаймон алайҳиссаломдан то ҳозирги давргача у ерда яҳудийлар сўз соҳиби бўлмаган. Фақат вақти-вақти билан мусулмонлар ёки насронийлар ҳукмронлиги бўлди. Маълум бир вақт Салб юришларини кучайиши натижасида христианлар ишғол қилган бўлса, Салоҳиддин Aйюбий қайта эгаллаб, ҳукмронлиги бутун бир аср давом этган. Сўнгра бу ерлар 600 йил Усмонийлар империяси қўл остида бўлди. Яҳудийлар эмин-эркин яшаб, ибодат қилишди.

Яҳудийларни кўчириб борган жойлари асосан, бугунги Европа давлатлари минтақаларидир. Европа ҳам черковнинг қатъий бошқаруви остида христианлик дини ҳукмронлиги остида бўлган. Яҳудийлар ҳеч қачон Европа халқи билан тенг кўрилмаган, улар доим паст ҳақир саналган. Инсонларни нафрати кучли бўлгани сабаб, кичкина ҳудудларида яшолмаган. Ҳаёт уларни катта шаҳарларда уларнинг марказларида “Гетто” деб номланган махсус жойларда бирикиб яшашга мажбур қилган. Улар  Европанинг турли давлатларида яшаса ҳам, ҳарбий аскарликка қўшинга олинмаган. Нафақат давлатнинг юқори лавозимларида, балки давлат идораларида ишлашга рухсат берилмаган. Шу боис эски-тускилар сотиб кун кўришган. Секин-секин саррофлик, яъни пул муомаласи билан шуғулланиб, банкачиликни ижод қилган. Яҳудийларга ер сотилмаган, деҳқончилик қилиш имконияти бўлмаган. Европа ёҳуд бошқа жойларда хусусий ер мулк эгаси бўлиши мумкин эмасди.  Фақатгина савдо-сотиқ имкони бор эди. Шу соҳа билан қатъий шуғулланиб, аста-секин саррофликдан банкачиликка, банкачиликдан биржа савдоларни йўлга қўйди. Инсоният тарихида илк бор пулни пул билан кўпайтириш, фойда олиш, яъни фоиз савдосини йўлга қўйди.

XIX асрга келиб, яҳудийлар жудаям бадавлат одамларга айланди. Бутун тарихи давомида сарсон-саргардон яшаса-да, бегона халққа сингиб кетиш хавфидан қўрқиб, ўзлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Яшаш учун курашда биринчи навбатда, динига маҳкам ёпишди. Урф-одатларга қатъий амал қилиб, яқин атрофдаги яҳудийлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашди. Аммо доим тарқоқ ҳолда яшашган. Сабаби, яҳудийларнинг ўзига хос хусусияти доим бирор фитна чиқариш, бузғунчилик қилишдир. Улар ҳеч қачон тинч-тотув яшайдиган халқ эмас. Нафақат Ислом манбаларига кўра балки, инсоният тарихига назар ташласак, қайси бир салтанат ҳукмронлиги остида яшашмасин, ўша ҳудуддаги осойишталикни бузишга қаратилган ҳаракатлар билан машғул бўлган. Шунинг учун ҳам доим сургунликда, таъқиқда, муҳожирлик ҳаётида яшаган. Бу миллатни қувмаган европа халқи ёки давлатини ўзи йўқ.

Хусусан, Бухоро амирлигида кўчиб келган яҳудийлар ҳаётига қарасак, улар одамлардан ажралиб, эътибор жалб қилишдан қўрқиб яшашган. Жамиятга қўшилса, бойликлари тортиб олиниб, уй-жойларидан маҳрум қилиниши ҳавфидан чўчишган. Асосан, заргарлик, пойафзал таъмирлаш каби пинҳона бажариладиган касблар билан шуғулланишган. Бундай вазиятда яшайдиган одамлар табиийки, тадбиркор, эҳтиёткор ва тежамкор бўлади.

Асрлар давомидаги қийинчиликлар фаластинликларни ҳам яҳудларни ҳам ҳар қандай ҳолатга тайёр туриб, қўшимча чора-тадбирлар кўриб қўйишга мажбур қилган.

Фаластинликлар ҳам ишбилармон, курашувчан ҳалқдир. Ҳозирда араб давлатларида кўзга кўринган лавозимларда фаластинликлар ишлашади. Мураккаб технологияларни билимдонлари, малакали муҳандислар, олий тоифали шифокорлар ва бошқа кўплаб касб эгалари бўлиб етишишган.

XIX асрда яҳудийлар молия соҳаси ва фалсафада бир қанча илгарилаб кетишди. Инқилобдан кейинги муҳит секин-секин қаддиларини тиклашда ёрдам берди.

Теодор Герцл

1860 йилда Исроил давлатининг ғоявий раҳнамоси венгриялик яҳудий Теодор Герцл дунёга келди. У 1896 йилда дерюден Стат номли китоб ёзди. Бутун дунёдаги бадавлат, лидер яҳудийларга мустақил давлат тузиш ғояси атрофида бирлашишга ва амалий ҳаракатларга ўтишга чақириб хатлар ёза бошлади. 1892 йилда Швециянинг Базел шаҳрида биринчи бутун дунё сиёнистларнинг конгресси бўлиб ўтади. Мазкур конгрессда дунёнинг кўзга кўринган яҳудий бадавлатлари ва яҳудий фикр инсонлари бир жойига тўпланди. Улар қурилажак яҳудий давлати ҳақидаги ғояларни ишлаб чиқишди ва амалий ҳаракатларга ўтишди. 1901 йилда Теодор Герцл Усмонийларнинг ўша пайтдаги подшоси Aбдулҳамид II билан биринчи маротаба кўришади. Учрашув сабаби, Усмонийларга тобе Фаластин тупроғини сотиб олиш эди.

Теодор Герцл Aбдулҳамид II га ташқи қарзларни тўлаб бериш эвазига Фаластин ерларини сўрайди. Aбдулҳамид II “Қон билан эгалланган жойлар бойликка сотилмайди” деб кескин рад жавобини беради. Теодор Герцл Aбдулҳамид II ни яна бир неча марта кўндиришга уриниб кўради, бироқ натижа чиқмайди. Aбдулҳамид II мазкур ҳудудга яҳудийларнинг кўчиб келишини қийинлаштириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширади. Афсуски, 1914 йилга келиб, бошқа ҳукмдор даврида  яҳудийларнинг сони тўқсон мингтадан ошиб кетади.

1914 йилдаги Биринчи жаҳон урушида аввалги шон-шавкатини ва қудратини йўқотган Усмонийлар империяси Германия ва Aвстрия-Венгрия томонида урушга киради. 1918 йилда урушда мағлуб бўлиб, тамомила йиқилади. 1917-йилда ҳали уруш тугамасдан, Aнглия Ташқи ишлар вазири Aртур Балфор сионистлар лидерларидан бири Волтер Родшилга бир мактуб ёзади. Мактубда у Фаластин тупроғида яҳудийлар давлати тузилишига қарши эмаслигини, аксинча, бунинг учун қўлидан келган ёрдамни беришини айтади. Бу билан Aнглия икки нарсани кўзда тутган: биринчиси, ўзининг хайрихоҳлигини кўрсатиш орқали Aмерикадаги яҳудийларни меҳрини қозониш ва Aмерикани уришга тортиш эди. Иккинчиси эса тинчликпарвар кучлар сифатида у ерга ўз қўшинларини юбориб, ўзига тегишли бўлган Суваиш каналининг дахлсизлигини сақлаб қолишдир. Биринчи жаҳон уруши тугатилгандан кейин Усмонийлар давлати ағдарилиб, Фаластин ҳудудлари расман Aнглия қўли остига киради.


Фаластин ерларига яҳудийларнинг кўчиб ўтиши бир мунча тезлашади.  Бунга қўшимча равишда, Европада бошланган нацизм ҳаракати ёрдам бериб юборади. Гитлер бошчилигидаги нацистлар биринчи Олмания ва Австрия ҳудудларида қолаверса, бутун Европа ҳудудида яҳудийларга қарши “антисемитизм” ҳаракатини бошлаб юборади. Ирқ сифатида душманлигини билдириб, “Яҳудийлар дунёдан йўқ бўлиши керак”, деган ғояни илгари суради. Баъзи манбаларда, Гитлерни мазкур ишга атайлаб ундалгани ҳақидаги маълумотлар бор. Яъни яҳудий кўринишидаги одамлар бир неча немисларни намойишкарона ўлдиришади ва вазият яна таранглашади. Нацистларнинг  асрлар давомида яҳудийларга бўлган нафратини кучайтириб, қирғин бўлишига олиб келади. Мазкур ҳаракатлар яҳудийларнинг бутун Европадан Фаластин тупроғига кўчиб ўтишини янада тезлаштириб юборади.

1945 йилда урушдан кейин бу ҳудудда бутун аҳолининг 30фоиздан сал кўпроғини ташкил қиган яҳудийларни сони 500 минг нафардан ошиб кетади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутунлай ҳолдан тойиб чиққан Aнглия империяси дунё бўйлаб ўзининг мустамлакаларидан қутилиш йўлини ўйлайди. Ўша пайтда янги ташкил топган Миллатлар Лигасига Фаластин тақдирини топширади.


1947 йил 23 октябрда Миллатлар Лигасида бу ҳудудининг 56 фоиз қисмида Исроил давлати, 42 фоизида эса Фаластин давлати тузилади ва 2 фоизи, яъни Қуддус ва унинг атрофи халқаро мақомга эга дахлсиз ҳудуд бўлиб қолиши ҳақидаги қарор муҳокамага қўйилади. Миллатлар лигасига аъзо бўлган 57 та давлат овоз бериш жараёнида иштирок этади. Исроил давлати тузиш ҳақидаги қарорни 57 та давлатдан 33 таси қўллаб-қувватлайди. 13 та давлат, жумладан Туркия, бу қарорни  рад этади. Чунки олдиндан яшаб келаётган аҳолига 42 фоиз, янги кўчиб келганларга 56 фоиз ҳудуд тақсимланиши адолатсизлик деган асосли бир сабаб билан 13 та давлат рад этади. 10 та давлат бетараф қолади ва битта давлат овоз беришда иштирок этмайди ва ўз-ўзидан кўпчилик овоз билан Исроил давлати тузилгани ҳақида қарор чиқади.

1948 йил 14 майда эса Телавивда яҳудийлар кенгаши, мустақил Исроил давлати тузилганини расман эълон қилади. Исроил давлати тузилишидан норози бўлган атрофдаги араб давлатлари, яъни Миср, Иордания, Ироқ ва Сурия янги давлатга қарши уруш эълон қилади. Мазкур уруш арабларнинг Исроилга қарши биринчи урушидир. Тарихчилар урушнинг мақсади ўзларининг қардошлари фаластинликларга ёрдам бериш учун эди, деб таъкидлайдилар. Аммо 1949 йил март ойига келиб, янги ташкил топган Исроил давлати нафақат урушда ғолиб келади, балки ўзига ажратилган 57 фоиз ер ҳудудини 78 фоизга кенгайтириб олади. Фаластиннинг қолган тупроғи – Ғазо минтақасини Миср давлати, Ғарбий Соҳилни Иордания давлати эгаллаб олади. Уруш сабаб, Фаластин давлати тузилмай қолди, аммо Исроил давлати ўз ҳудудларини кенгайтириб олди. 1956 йилда Суваиш каналининг қўлдан чиқаришни истамаган Франция ва Aнглия Исроилни Мисрга қарши гижгижлайди. Афсуски, бунга ўша пайтда мавжуд бўлган СССР давлати қатъий қарши чиқади. У ғарб давлатига, яъни Aмерика бошчилигидаги капиталистик лагерга “Исроил тезроқ қўшинини олиб чиқиб кетсин, акс ҳолда биз керакли чора-тадбирларни амалга оширамиз”, деб ўзининг ултиматумини қўяди. Aмерика, Франция, Aнглия чекиниб, Исроил ҳам босиб олган ҳудудни, яъни Синай ярим ороли ва Ғазони ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади.

1967 йилдаги иккинчи Aраб-Исроил уруши бўлади. Урушнинг аввалида, Исроил ҳарбий ҳаво кучлари олдинроқ ҳаракат қилиб, Миср ҳарбий ҳаво кучларига тегишли 300 тадан ортиқ қирувчи самалётни аеродромда турган пайтдаёқ яксон қилишади. Иордания, Суриянинг ҳам ҳарбий ҳаво кучлари яксон этилгандан кейин тўлиқ устунлик Исроил қўлига ўтади ва бешта Aраб давлати шармандаларча мағлуб бўлади. 1973 йилда яна уруш бўлади. Келишмовчилик, жанжал-тўпалонлар тинмайдиган абадий уруш ўчоғига айланади. 1993 йилда Ословдаги келишувда расман Фаластин давлати рамзий бир маънода давлат сифатида тан олинади ва Ғазо бошқаруви Фаластинга берилади. 1995 йилда эса Ғарбий Соҳил, маълум бир шартлар эвазига Фаластин давлати бошқарувига берилади. Шу билан мазкур ҳолат бугунгача давом етиб келмоқда.

Афсуски шу вақтгача бўлган даврда Исроил давлати Фаластин тупроғини изчиллик билан эгаллаб олишида, Фаластин йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Ҳудуднинг 90 фоиздан ошиқ қисмини Исроил назорат қилади.

Бугунги кун тарихчиларининг юқоридаги масала юзасидан турли қарашлари мавжуд. Хусусан, фаластинликларни зулм остида қолишига халқнинг Усмонийларга қилган ҳиёнати ва ўз хоҳиши билан яҳудийларга тупроқ сотганини асосий сабаб қилиб кўрсатишади. Аммо бу фикрга раддия сифатида айтиш мумкинки, ўша вақтда ҳолдан тойган Усмонийлар давлати шундоқ ҳам парчаланиш арафасида эди.

Яҳудийлар ҳовли-жойлар учун ўша вақтдаги бозор баҳосидан ўн баробар кўп нарх айтишган. Аммо бу таклифга рози бўлганлар жуда кам бўлган. Сотилган ерларни умумий майдонга нисбатан ҳисобланса, 1 фоиз ҳам чиқмаслигини кўришимиз мумкин.

Бундан кўриниб турибдики, фаластинликлар ўз ерларига ўзгача садоқат ва ҳурматда бўлишган. Тарихий ҳақиқатни англаб етмаган, чуқурроқ ўрганмаган қўштирноқ ичидаги мутахассисларнинг айбловлари ноўрин ва асоссиздир. Адолатсизлик йўли билан тузиб олинган Исроил давлати вахший жиноятчи, қонхўр зулмкор  эканлигига, бугун ҳеч ким шубҳа қилмайди. Фаластинликларни сиқиб чиқариш, жисмонан йўқ қилишга уриниш, ҳудудини ўзи мажбуран тарк эттириш, тарк этмаса ўлдириш, портлатиш, инсоният тарихидан бутунлай фаластин деган халқни, давлатни супуриб ташлашга улар қатий киришган.  Афсуски дунё жамоатчилиги бу ҳолатга ҳозирча амалий бир ҳаракатга ўтмади. Инсоният болалар ҳуқуқи, аёллар ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқи каби шиорлар фақатгина манфаат доирасидагина ишлатиладиган баланд-парвоз гап эканлигини ўз кўзи билан гувоҳи бўлиб турибди. 

Бу фитна, зулм, ботил ишлар узоқ давом этмаслигига, Аллоҳ таоло мўмин, мазлум бандаларини золимлар қўлидан қутқаришига ишонамиз ва иймон келтирамиз.

Мавзуга алоқадор