02.05.2025 14:36
46

Францияда бир йилда 16 мингта исломофобик жиноят содир этилган

Сўнгги йилларда Европа давлатларида нафрат, ирқчиликка оид жиноятлар сони кескин кўпаймоқда. Статистик маълумотларга кўра, Францияда исломофобик жиноятлар сони 2024 йилда 16 мингга етган. 


Бу эса мамлакатдаги мусулмонларга қарши зулмлар 2023 йилга нисбатан 11 фоиз ошганини кўрсатмоқда.


Аввалроқ Франциянинг Ла-Гран-Комб қишлоғидаги масжидда 20 ёшли мусулмон йигит Абубакр Сиссе ваҳшиёна тарзда пичоқлаб ўлдирилганди. Икки кун давом этган қидирувдан кейин 2004 йилда туғилган Оливе А. исмли гумонланувчи Италиянинг Пистоя шаҳрида қўлга олинди.


Бу воқеа ортидан Франция мусулмонлари адолат талаб қилиб чиқишди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.