Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 295 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 39175 киши шаҳид бўлди. 
▪️Босқинчилар ишғол остидаги Ғарбий Соҳил бўйлаб рейдлар ва ҳибсга олишлар ўтказмоқда. Женин ва Наблусда қаршилик жангчилари босқинчиларгаҳужум уюштирди. 
▪️Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида 3 та Меркава танки ва ишғол пиёдалари отрядини портлатиб юборди. 
▪️Ғазода кўнгилли бўлиб ишлаган америкалик шифокорлар: қурбонлар сони 92 000 кишидан ошиши мумкин. 
▪️БМТ: 4 кун ичида 182 мингга яқин одам Хон Юнисни тарк этишга мажбур бўлди. Шарқий Хон-Юниснинг юзлаб аҳолиси озиқ-овқат ва сувсиз қолган.
▪️Эрдоған: Конгрессда геноцидни содир этган "давр Гитлери"ни улуғлаб олқишлаганлар уят ҳис қилмадилар. Биз руҳий атрофияга дуч келганмиз. 
▪️Оммавий ишғол: Исроилнинг Ливан чегараси яқинидаги Матла шаҳри арвоҳ шаҳарчага айланди, бу шаҳарда атиги 15 киши қолган.

Мавзуга алоқадор