Ҳиндистон сайловларида бош вазир Моди қайта сайланди
Ҳиндистондаги сайловлар 4 июнь куни Бҳаратия Жаната (БЖ) партиясининг етакчиси Нарендра Модининг учинчи муддатда қайта сайланиши билан якунланди.
Моди 2014 йилдан бери ҳокимиятда. Уни ҳинд ўнг қанотлари қўллаб қувватлайди. Қўллаб-қувватлаш орқали 10 йил мобайнида у мамлакатни модернлаштириш ва Ҳиндистонни глобал куч сифатида кўтаришга уринди.
Бироқ, танқидчилар унинг ўн йиллик ҳукмронлигини Ҳиндистонни нолиберал демократияга ва авторитаризмга айлантириб, ҳиндларни юқори инфляция ва қашшоқликка олиб келганини урғулашади Унинг ҳукмронлигини сиёсий мухолифларга нисбатан шафқатсиз репрессиялар, ҳинд миллатчи гуруҳларининг мусулмонлар ва мазлум табақаларга қарши зўравонлиги ва Исломофобиясининг кучайгани билан характерлаш мумкин.
Унинг ҳукмронлиги даврида Жамму ва Кашмирга махсус ваколатлар берувчи “370 қонун” бекор қилинди. Шунингдек, 2019 йилда мусулмон ватандошларига қарши қонун қабул қилинди.
Ўтган даврдан хулоса қилиш мумкинки, унинг қайта сайланиши мамлакатда кичик гуруҳлар, хоссатан мусулмонлар учун кутилган эркинликларни олиб келмайди. Миллатчилик кучаяди. Унинг ғоясининг асоси бўлган секуляризм ортади. Бу эса мусулмонларга нисбатан тазйиқлар янада авж олиши мумкин, дегани.
Аммо сайловчилар ПЖ партиясига яхши талаблар қўйган. Бу Модини мухолиф кучлар ва мусулмонлар талабларига ён босишга мажбур қилиши мумкин.