таиланд
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашув юзасидан баёнот берди
"Ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмасликни ва расмий хабарларни кузатиб боришни сўраймиз", дейилади расмий баёнотида. Маълумот учун, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги муносабатлар ҳозирда кескин ёмонлашган ва қуролли тўқнашувларга айланмоқда. 24–25 июль кунлари баҳсли чегара ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар авж олди.
Давомини ўқиш...7125.07.2025 13:17