сигарет
Аёлларни чекишга ўргатган одам ёхуд Эдвард Бернейс ҳийласи
XX аср бошларидаги Америка жамиятига назар ташлайлик. Ўшанда аёлларнинг кўча-кўйда сигарет чекиши нафрат билан қарши олинган, баъзи жойларда ҳаттоки бу ҳолат тақиқланган ҳам эди. Ушбу даврда америкалик аёллар орасида тамаки чекиш кўрсаткичи жуда паст бўлган – яъни тахминан 5%. Шундай вазиятда American Tobacco Company раҳбари Жорж Вашингтон Ҳилл аёллар орасида кашандаликни ёйиш орқали кўп даромад олиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолади. Шу мақсадда у маккор Бернейс билан шартнома тузади. Бернейс Зигмунд Фрейд ва бошқа психологлар билан маслаҳатлашганидан сўнг, ўта ғалати, лекин самарали лойиҳа тайёрлайди. Бир гуруҳ феминист аёллар билан келишиб, уларни 1929 йилги анъанавий пасха юришида иштирок этишга чорлайди. Феминистлар юриш вақтида узун пайпоқларидан сигарета чиқариб, уни тутатишлари керак эди – М.Гултекин, психология фанлари доктори.
Давомини ўқиш...10909.07.2025 06:20